Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Дунё футболи янгиликлари

«НЕФТЧИ» БОШ МУРАББИЙИ: «БАҲОДИР НАСИМОВ УЧУН 1.500.000 ЕВРО ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ»

Рукн: Янгиликлар » Дунё футболи янгиликлари

Европа лигаси 3-тури доирасидаги Қозоннинг «Рубин» ва Бокунинг «Нефтчи» клублари ўртасидаги учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида озарбайжонликлар жамоаси бош мураббийи Беюкага Гаджиевнинг россиялик журналистларга маълум қилишича, бокуликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Баҳодир Насимовга яқинда бошқа клублардан бир ярим миллион евролик таклиф тушган.

Жумладан, матбуот анжуманида журналистлар ва меҳмонлар устози ўртасидаги савол-жавоб қуйдагича бўлди:

- «Нефтчи»нинг «Рубин»дан харид қилган футболчиси Баҳодир Насимов сўнгги мавсумда Озарбайжон чемпионати тўпурари бўлди. Бу футболчи эртанги ўйинга тайёрми?

- «Нефтчи» бош мураббий сифатида энди иш бошлаганимда, Баҳодир ҳар сафар ҳам таркибдан жой олмасди. Жароҳат олишидан аввал эса, у бошқа клублардан яхши таклифлар олди. Таклиф суммаси қарийб 1 500 000 еврони ташкил этарди. У жуда яхши футболчи. Агар, «Рубин»га қарши ўйинга менда Каналес билан бирга Насимовни майдонга тушириш имконияти бўлганида, бу ҳужум тандеми олдида бирорта ҳам ҳимоя қўрғони дош беролмасди», - дейди «Нефтчи» бош мураббийи матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда жароҳатини даволаб машғулотларни бошлаган Баҳодир Насимов 2010 йилги мавсум олдидан Самарқанднинг «Динамо» клубидан «Рубин»га бориб қўшилганди. Премьер лигадаги ярим йиллик фаолиятидан сўнг самарқандлик ҳужумчи Бокунинг «Нефтчи» клуби сафига қўшилиб, жамоаси билан мамлакат чемпиони ва чемпионат тўпурари номини қўлга киритганди.

Ўқилди (марта): 1698. Киритилган сана: 2012-10-25 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

«Динамо» - «Орол» - 6:1. Рафаэль Баласанян ва Алишер Холиков
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Искандар Холмирзаев ва Омад Тайлоков
Динамо жамоаси 2018 йил
Ҳимоячиларимиз Зайниддин Тожиевга қарши

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.