«ДИНАМО» - «БУНЁДКОР» УЧРАШУВИ ЗАЙЛОБИДДИНОВГА ТОПШИРИЛДИ
Олий лиганинг 9-тури доирасидаги учрашувларга ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Турнинг марказий ўйини «Динамо» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб бориш фарғоналик республика тоифасидаги ҳакам Султон Зайлобиддиновга топширилди.
Олий Лига 8-тур учрашуви ҳакамлари таркибида ўзгариш бўлди. 8-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Динамо» учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар таркибида ўзгариш юз берди.