Самарқандда Суперлига вакили Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши майдонга тушган “Динамо” жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу баҳс назорат учрашуви бўлгани учун бош мураббий Даврон Файзиев Акмал Холмуродов, Дилмурод Каримов сингари футболчиларнинг жароҳати борлиги боис майдонга туширмади. Қолган деярли барча футболчилар захирадан майдонга туширилди.
18-дақиқада Илҳом Юнусов жарима майдони ичида меҳмон футболчини тўхтатиб қолгани учун пенальтидан Милинкович ҳисобни очган бўлса, 31-дақиқада Шоҳруз Норхонов қарши ҳужумда фарқни иккитага оширди.
Иккинчи бўлимда “Динамо” футболчилари ўйин назоратини қўлга олиб кўплаб ҳужумлар уюштирган бўлишсада, вазиятлардан фойдалана олинмади. Назорат учрашуви 0:2 натижаси билан якунланди.
30 август (пайшанба)
Назорат учрашуви
«Динамо» - «Сўғдиёна» - 0:2
Голлар: Никола Милинкович пен 18, Шоҳруз Норхонов 31.
“Динамо”: Шоҳруҳ Раимов, Отабек Нарзуллаев (), Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Суҳроб Иззатов, Дамир Темиров, Аббосбек Жумақулов, Санжар Баратов.
Захирадан майдонга тушганлар: Шерзод Жалилов, Комил Шарофутдинов, Миркомил Локаев, Жасур Ашуров, Далер Алмосжонов, Фирдавс Абдусалимов, Павел Пуришкин, Темур Шарипов.
“Cўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев ,Сардор Қулматов, Элёр Орифов, Сардор Азимов, Шохруз Норхонов, Шахбоз Жўрабеков, Санжар Рашидов, Иззатилла Абдуллаев, Милош Симонович, Никола Милинкович, Нуриддин Хасанов.
Захира: Милан Митрович, Тохир Шамшитдинов, Сахоб Рашидов, Ойбек Нурматов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шохжахон Хасанов ,Сирож Мелиев.
Четлатиш: Фирдавс Абдусалимов. |