Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги жавоб ўйини «Олмалиқ» - «Динамо» (2:2) баҳсида ҳакам томонидан четлатилган «Динамо» ҳимоячиси Шоҳруҳ Холматов ва «Олмалиқ» футболчиси Владислав Косминин ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан жарима ва жазога тортилди.
Хусусан, Шохруҳ Холматов 4 ўйинга дисквалификация қилиниб, моддий жаримага тортилган бўлса, «Олмалиқ» футболчиси Владислав Косминин 2 ўйинга четлатилиб, жаримага тортилган. Натижада Шохруҳ Холматовнинг Олий Лига биринчи даврасида бошқа майдонга тушмаслиги ойдинлашди. Ҳимоячи фақат иккинчи даврада жамоага ёрдам бера олиши мумкин. |