«Динамо» жамоасини ҳар ўйинда қизғин қўллаб-қувватлаётган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 7-тури доирасида Тошкентга боришади.
Хабарингиз бор, айни дамда Олий Лигада пешқадамлар сафида бораётган жамоамизнинг ижобий натижаларида мухлисларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Ишқибозлар «Динамо»ни қизғин қўллаб-қувватлашда давом этишади.
7-тур доирасида «Динамо» 20 апрель куни пойтахтда «Бунёдкор» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари, пайшанба куни соат 8:30 да «Динамо» стадиони олдидан автобусда Тошкентга жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Жонажон жамоамиз «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни ҳам ушбу баҳсга боришга чорлаб қоламиз.
Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» - «Динамо» учрашуви 20 апрель, пайшанба куни соат 18:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади. |