«Динамо» жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётган, янги мавсумни интиқлик билан кутган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 1-тури доирасида Бекободга боришади.
Хабарингиз бор, дастлабки тур доирасида «Динамо» 3 март куни Бекободда «Металлург» меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари жума куни соат 9:00да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 10:00да автобус билан Бекобод шаҳрига жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Ўйинда севимли жамоамиз «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни бизнинг сафга қўшилишларини кутиб қоламиз.
Батафсил маълумотлар учун +99897 920 24 40 (Шавкат), +99890 657 56 40 (Усмон) телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Металлург» - «Динамо» учрашуви 3 март, жума куни соат 15:30да бошланади. |