Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 1-ТУР
06.04.2018
«Норин»
«Ҳаққулобод» стадиони
0:0

Анонс: ПРО-ЛИГА - 2018

3-тур Орол - Сурхон
3-тур Андижон - Хоразм
3-тур Норин - Истиқлол
3-тур Динамо - Машъал
4-тур Истиқлол - Динамо
4-тур Хоразм - Норин
4-тур Сурхон - Андижон
4-тур Шўртан - Орол

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 2 6-0 6
2 Шўртан 2 5-1 4
3 Машъал 2 2-2 3
4 Хоразм 2 5-6 3
5 Истиқлол 2 2-5 3
6 Динамо 1 0-0 1
7 Сурхон 1 0-0 1
8 Норин 2 0-2 1
9 Орол 2 2-6 0

ПРО-ЛИГА - 2018

2-тур Машъал 2-0 Норин
2-тур Истиқлол 0-4 Андижон
2-тур Хоразм 4-1 Орол
2-тур Сурхон 0-0 Шўртан
1-тур Норин 0-0 Динамо
1-тур Андижон 2-0 Машъал
1-тур Орол 1-2 Истиқлол
1-тур Шўртан 5-1 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

ВАДИМ АБРАМОВ: «БИРИНЧИ ДАВРАДА САМАРҚАНДДАГИ СТАДИОНДА ЎЙНАШ МЕНГА ЁҚДИ»

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

«Эрудит Спорт» газетаси биринчи давра якунларига кўра, Олий лига бош мураббийлари ўртасида сўровнома ўтказди. 4 савол ва жавобдан иборат сўровномада, турнир пешқадами бўлиб турган «Локомотив» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг айтишича, унга жамоасининг уй учрашувларидан ташқари, Самарқанддаги стадионда тўп суриш манзур бўлган. Қуйида аксарият мураббийларнинг сўровномадаги жавобларини келтирамиз.

Саволлар:

1. Биринчи давра сизда қандай таассурот қолдирди?

2. Кучли тўртлик жамоалардан ташқари, қайси жамоанинг ўйини сизга маъқул бўлди?

3. Уй учрашувларидан ташқари, қайси стадионларда тўп суриш нисбатан ёқимли ва нега?

4. Имконияти бўлганда, Олий Лигадаги қайси уч нафар футболчини ўз жамоангизга қўшиб олган бўлардингиз?

Вадим Абрамов (“Локомотив” бош мураббийи):

1. Таассуротлар ижобий. Биз ўзимиз мақсад қилган ўриндамиз.

2. «Олмалиқ» жамоасининг ўйинлари манзур бўлди. Бу жамоа гранд клубларга ҳамиша жиддий қаршилик кўрсатади.

3. Ўз майдонимиздан ташқари, менга «Пахтакор» стадионида тўп суриш ёқимли. Шунингдек, Самарқанднинг «Динамо» стадионидаги майдон ҳолати ва ўйингоҳдаги атмосфера манзур бўлди. Биз у ерда чемпионат ва кубок учрашувида тўп сурдик.

4. Бу саволга жавоб бериш бироз ноқулай, чунки ҳозир уларни номма-ном айтсам, барчаси олдимга югуриб келишади (кулади). Албатта, бу ҳазил. Жиддий айтсам, Олег Зотеев, Жамшид Искандаров ва Кахи Махарадзеларни ўз жамоам таркибида кўришни истардим.

Рўзиқул Бердиев: (“Насаф” бош мураббийи):

1. Мени ажаблантирмади. Чунки юқоридаги тўртлик жамоа чемпионатда ҳам, Кубокда ҳам яққол ажралиб турди. Бу нарса бир неча йилдан бери такрорланиб келяпти. Мен учун янгилик бўлмади.

2. Бу борада айтадиган бўлсам, “Қизилқум” ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. “Машъал” жамоасининг ҳам ўйини кутилганидан яхшироқ чиқди. Шунингдек, “Андижон”нинг кутилмаган охирги ўринга тушиб қолиши ҳам чинакам янгилик бўлди.

3. Кўп ўйинларимизни сафарда ўтказдик. Барча майдонларнинг сифати ҳам талаб даражасида эмас. Аммо мухлисларнинг ўйинимизга кўп келишгани бизга қайсидир тарафдан маъқул тушди. “Локомотив” ва “Олмалиқ” стадионида ўйин ўтказдик. Ўша ердаги майдонларнинг сифати ҳавас қиладиган даражада.

4. Жамоамда Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов ва Фозил Мусаевларни ўз жамоамда кўришни истардим.

Мурод Исмоилов (“Нефтчи” бош мураббийи):

1. Ҳамма жамоалар ўртасида тенг курашлар кечмоқда. Юқори ўринларда бораётган ва пастки поғоналарни банд этиб турган жамоалар орасида кураш қизғин. Биринчи даврада бир қанча кутилмаган натижалар ҳам бўлди. Умуман олганда, қизиқарли давом этмоқда.

2. Улардан ташқари бирор жамоани алоҳида айтиб, бошқасини хафа қилгим келмаяпти. Масалан, “Бухоро” ёмон ўйнамаяпти. “Навбаҳор”ни ҳам тилга олиб ўтган бўлардим. “Олмалиқ” жамоасини ҳам ёддан чиқармаслик керак.

3. Майдоннинг сифати ва шароитлари борасида гапирадиган бўлсам, Тошкент жамоаларидаги вазият яхшироқ. Ўйинлар ҳам кечки салқинда ўтказилади. Мухлислик томонидан қарайдиган бўлсак, водий бу борада анча фаол. Наманган ва Андижон майдонларида минглаб мухлислар қаршисида тўп суриш ёқимли. Шунингдек, “Насаф” майдонида ҳам, унинг мухлислари ҳам ажойиб.

4. Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман. Менга ўз ўйинини тушуниши бўйича ҳар доим Акбар Исматуллаевнинг ўйини ёқади. Уни жон деб қўшиб олган бўлардим. Яна тажрибали ҳимоячи жалб қилган бўлардим, аммо унинг номини айта олмайман.

Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” бош мураббийи):

1. Асосий мақсадимиз ишқибозларни ўз ўйинимиз билан хурсанд қилиш ва бу орқали уларни стадионга қайтариш.

2. “Олмалиқ” жамоаси яхши таассурот қолдиряпти. У ерда кучли мураббий ишлаяпти ва таркибида кучли легионерлари ҳам бор. Ҳозирги эгаллаб турган ўрнидан кўра юқори поғоналар учун курашиш имкониятига эга. “Сўғдиёна” охирги ўринларда бўлишига қарамасдан, Даврон Файзиев ажойиб жамоани тузган. «Динамо» жамоаси ўйини ҳам менга манзур бўлди.

3. Менга сафар ўйинларидан кўра ўз майдонимиздаги ўйинларимиз маъқул келади. Меҳмондаги учрашувларимиздан “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларида ўтказган ўйинларимиз менга маъқул келди.

4. Биласизми, вазиятга реал баҳо беришни ёқтираман. Жамоаси билан шартномаси бўлган ўйинчилардан кимнидир “Навбаҳор”да кўришни хоҳлардим десам, улар жамоамизда пайдо бўлиб қолишмайди. Лекин чемпионатимизда яхши таассурот қолдираётган ўйинчилар бор. Айтайлик, “Пахтакор”дан Жамшид Искандеров. “Насаф”дан Артур Геворкян билан Элдор Суюнов. Шунингдек, “Бунёдкор” ўйинчиси Сардор Рашидовни ҳам қўшган бўлардим. Улар жамоамизда бўлишганида шерикларига далда бўлишарди.

Рустам Мирсодиқов (“Металлург” бош мураббийи):

1. Қанақа таассурот қолдириши мумкин? Олдинда ҳали иккинчи давра баҳслари турибди. Мавсум тугаганидан кейин нимадир дейишим мумкин. Ҳар доим қизиқ саволлар берасизлар-да, ёқдими-ёқмадими деб. Ҳаммаси режа асосида давом этяпти-ку. Қаердадир яхши, қаердадир ёмон ўйин кўрсатдик. Умумий таҳлилни мавсум тугаганидан кейин қилса бўлади.

2. “Олмалиқ” жамоаси яхши ўйин кўрсатяпти. “Навбаҳор” ва “Навбаҳор” ҳақида ҳам шундай фикрни билдиришим мумкин. “Андижон” ҳам охирги ўринда бўлишига қарамасдан, ҳеч бир жамоа у ерга борганида албатта ютамиз деб айта олмайди. Нимагаки, ҳар бир учрашув қизиқарли ўтди.

3. Қаерда яхши майдон бўлса, ўша ерда ўйнаш футболчиларга ҳам қулай, ҳам осон. Масалан, «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф», «Динамо» ва яна бошқа жамоаларнинг стадионлари ажойиб ҳолатда. Бу стадионларда тўп суриш анча қулай.

4. Мураббийга бунақанги савол бериш ноўрин. Чунки мен қайсидир футболчини айтсам, унинг мураббийи хафа бўлиши мумкин. Жамоамда тўп сураётган ўйинчилардан қониқаман, менга бошқа футболчилар керак эмас. Бу ҳақда чемпионатдан сўнг гаплашса бўлади.

Ўқилди (марта): 1172. Киритилган сана: 2014-07-17 10:51:15.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2018. 3-ТУР
20.04.2018
«Машъал»
«Динамо» стадиони
20:00

Фото-галерея

Насаф гол
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Искандар Холмирзаев ва Омад Тайлоков
Ифторлик.Мехрибонлик уйи билан учрашув

Сўровнома

Сизнингча, Про-Лига 3-тури доирасидаги “Динамо” – “Машъал” учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

19.04 САМАРҚАНДДА ФУТБОЛ БАЙРАМИ: «ДИНАМО» «ХЎЖАНД» ВА «МАШЪАЛ»ГА ҚАРШИ ЎЙИН ЎТКАЗАДИ
18.04 ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ: НИМЧОРАКДАГИ РАҚИБ – “ҚИЗИЛҚУМ”
16.04 УЧҚУН ҚОБИЛОВ: «КУБОК ЎЙИНИ «ДИНАМО» УЧУН СУПЕРЛИГА КЛУБЛАРИ БИЛАН КУЧИНИ СИНАШ ИМКОНИЯТИ»
16.04 “ДИНАМО” НИМЧОРАК ФИНАЛДА!
15.04 “ХОТИРА-79” – “ДИНАМО” УЧРАШУВИ ҲАКАМИ МАЪЛУМ
14.04 «ДИНАМО» ТАҚДИМОТ ВА КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗДИ
11.04 «ДИНАМО» ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ТАНИШТИРАДИ
07.04 УЧҚУН ҚОБИЛОВ: «FАЛАБА УЧУН «ДИНАМО»ГА ОМАД ЕТИШМАДИ…»
06.04 САФАРДАН БИР ОЧКО БИЛАН
06.04 «НОРИН» - «ДИНАМО». ПРЕВЬЮ

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2018. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.