Терма жамоамиз ўйинлари боис, Олий лигада юзага келган танаффусдан фойдаланган жамоамиз 6 сентябрь куни назорат учрашувини ўтказади.
Шу куни Қашқадарё жамоаси таклифи билан «Динамо» Қарши шаҳрида «Насаф» меҳмони бўлади. Ўртоқлик мақомидаги учрашув жума куни соат 17:30да «Марказий» стадионда ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турда «Динамо» ўз майдонида 14 сентябрь куни Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилса, бир кун аввал турнинг марказий ўйинида «Насаф» Тошкентда «Локомотив» меҳмони бўлади. |