Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 30-31 июль кунлари бўлиб ўтадиган 14-тур учрашувларига ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларига ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Насаф» – «Динамо» учрашувини бошқариб бориш Виктор Серазетдиновга ишониб топширилди. Кубок учрашувида эса Ғузоздаги ўйинни Вадим Агишев бошқаради.
14-тур. 30 июль (шанба)
«Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Серазитдинов В. (Тошкент), Жумаев О. (Навои), Самандаров Р. (Навои), Қодиров З. (Навои)
Назоратчи: Валицкий В. (Тошкент)
Ўзбекистон Кубогининг чорак финал учрашуви
2 август (сешанба)
“Шўртан” (Ғузор) – “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар: Агишев В. (Тошкент), Қодиров Б. (Бухоро), Шодмонов Х. (Бухоро), Чориев А. (Термиз)
Назоратчи: Каримов Г. (Тошкент) |