Иккинчи давра тайёргарлигини пойтахтда ўтказаётган Самарқанднинг «Динамо» ҳамда Фарғонанинг «Нефтчи» клублари душанба куни ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди. Бир қатор янги футболчилар билан тўп сурган динамочилар шу куни рақибга имконият қолдиришмади.
Ушбу баҳсда самарқандликлар устози Аҳмад Убайдуллаев ҳам, фарғоналиклар устози Юрий Саркисян ҳам имкон қадар кучли таркибни майдонга туширишди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, ўйин «Динамо» футболчилари устунлигида ўтди. Ҳозирда бир қатор янги футболчиларни жамлаган Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари шу куни анча сермазмун ўйин намойиш этиб, «Нефтчи» жамоаси устидан йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришишди. «Динамо» жамоаси голларининг иккитасига яқинда «Насаф» клубидан келиб қўшилган Илёс Пардаев муаллифлик қилди. Яна битта гол эса ҳужумчи Виктор Клишин ҳисобига ёзилди.
Назорат учрашуви.
Тошкент. 18 июль (душанба).
«Динамо» (Самарқанд) – «Нефтчи» (Фарғона) – 3:0
Голлар: Виктор Клишин, Илёс Пардаев 2та.
Жамоамиз Тошкентдаги навбатдаги назорат ўйинини 21 июль куни «Андижон» жамоасига қарши ўтказади. |