Иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда ўтказаётган Самарқанднинг «Динамо» ҳамда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клублари ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.
Ушбу ўйин ҳар икки жамоа бош мураббийлари бошқарувидаги илк учрашув бўлди. Шу куни Аҳмад Убайдуллаев ҳам Мурод Отажонов ҳам имкон қадар кучли таркибни майдонга туширишга ҳаракат қилдилар. Ўйин ҳужумкор руҳда ўтган бўлсада, назорат баҳсида ҳисоб очилмади. Шу куни ҳужумчиларга нисбатан ҳимоячи ва дарвозабонлар анча фаол ўйин намойиш этишди.
Бу учрашув «Динамо» ва «Сўғдиёна» жамоаларининг жорий мавсумдаги ўзаро учинчи ўйини сифатида қайд этилиб, эътиборлиси учрашувларнинг учаласи ҳам 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.
Назорат учрашуви.
14 июль. Тошкент, ИИБ стадиони.
«Динамо» (Самарқанд) - «Сўғдиёна» (Жиззах) – 0:0
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
«Динамо»: Азиз Ашуров, Дэвид Ония, Учқун Қобилов, Александр Хвостунов, Миржалол Қурбонов, Акмал Бозоров, Умед Абдураҳмонов, Суннатилла Мамадалиев, Сирожиддин Сайфиев, Виктор Клишин, Иван Нагаев.
Заҳирадан майдонга тушганлар:
Дониёр Усмонов, Сайриддин Ғаффоров, Юрий Романюк, Шерзод Зайниев, Геннадий Егоров, Шухрат Мусаев, Содиқ Одилов, Сергей Грибанов. |