Сўнгги ўқув йиғин машғулотларини ҳам Тошкентда давом эттираётган «Динамо» футболчилари душанба куни навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди. Бу сафар Виктор Жалилов шогирдларига Игорь Шквирин бошқарувидаги «Олмалиқ» жамоаси рақиблик қилди.
Шу куни самарқандликлар сафида янги легионерлар украиналик Игорь Буряк, Геннадий Егоров, Юрий Романюк, Сергей Грибанов ҳамда тожикистонлик Евгений Евсеев сингари футболчилар майдонга тушишди. Олдинроқ таркибга қўшилган легионерлар украиналик Сергей Жданов ва молдовиялик Ярослав Кутябалар эса жамоага тўғри келмаган.
Учрашувнинг 29-дақиқадасида «Олмалиқ» вакили Иван Кучеренко динамочиларга қарши жарима майдони ичида қўпол ўйнади. Бироқ, жамоа сардори Учқун Қобилов амалга оширган пенальтини собиқ динамочи Тимур Ғаниев қайтаришга муваффақ бўлди. Биринчи тайм якунида ҳимоядаги хатоликни Шерзод Зайниев гол билан якунлади. 1:0.
Иккинчи таймда «Олмалиқ» таркибида бир икки ўзгариш амалга оширилган бўлса, Виктор Жалилов таркибни бутунлай янгисини туширди. Ўзгаришлар олмалиқликлар фойдасига ишлади. 62-дақиқада Зоҳир Пиримовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Мўйдин Мамазулунов дарвозага йўллаб мувозанатни тиклади, 1:1
Ўйин сўнгигача, ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди ва самарқандликлар сўнгги дақиқаларда вазиятни қўлдан бой беришмади. «Олмалиқ» ҳимоя қўрғонидаги хатоликдан кейин, Виктор Клишин дарвозабон Тимур Ғаниев билан яккама-якка чиқди ва дарвозабонни доғда қолдириб «Динамо»га ғалаба келтирди, 2:1.
«ОЛМАЛИҚ» - «ДИНАМО» - 1:2
Голлар: Мўйдин Мамазулунов 62 – Шерзод Зайниев 45, Виктор Клишин 90
Амалга оширилмаган пенальти: Учқун Қобилов 29
«Олмалиқ»: Тимур Ғаниев, Олег Зотеев, Фаррух Нурлибоев, Иван Кучеренко, Мурод Ҳамроев, Зоҳир Пиримов, Достон Абдураҳмонов, Гувончмуҳаммад Овеков, Исроил Эргашев, Дилшод Раҳматуллаев, Сергей Чуйко.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Собир Усмонхўжаев, Акмал Холиқов, Мўйдин Мамазулунов, Азамат Исроилов.
«Динамо»: Евгений Сафонов, Умид Абдураҳмонов, Дониёр Усмонов, Учқун Қобилов, Турғун Қобилов, Сайриддин Гаффаров, Игорь Буряк, Омад Тайлоқов, Шерзод Зайниев, Евгений Евсеев, Рўзим Аҳмедов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Азиз Ашуров, Дэвид Ония, Акмал Бозоров, Андрей Шашков, Салим Мустафоев, Геннадий Егоров, Юрий Романюк, Сирожиддин Сайфиев, Жамшед Искандаров, Виктор Клишин, Сергей Грибанов, Дилшод Жабборов.
Тошкент, УФФ майдони. 14 февраль. |