Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

ДЕНИС РОМАНЕНКО: «ДИНАМО»ЛАР БОРАСИДА ОМАДИМ ЧОПГАН»

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

Жорий мавсум бошланмасидан олдин Самарқанднинг «Динамо» клуби сафига қўшилган молдовиялик тажрибали дарвозабон Денис Романенко ҳозирда самарқандликларнинг асосий посбонига айланиб улгурди. Ўзига хос тажриба ва маҳоратга эга бўлган ушбу футболчи «Динамо»нинг муваффақиятли одимлашида ўзнинг катта ҳиссани қўшмоқда. Куни кеча биз Денис Романенко билан суҳбат уютирдик.

- Денис авваламбор сизни Самарқандда кўриб турганимиздан мамнунмиз. Айтингчи, Ўзбекистонга чемпионатига қандай келиб қолдингиз?

- Раҳмат. Мен ҳам ҳозирда юртингизда тўп сураётганлигимдан хурсандман. Ўзбекистонга келишимда яқин дўстимнинг ҳиссаси бор. Москвада футболга алоқадор дўстим, Ўзбекистон чемпионатида «Динамо» сафида ўзимни синаб кўришлигимни таклиф этди. Мен эса рози бўлдим ва мавсум бошланмасидан олдин Тошкентда йиғин ўтказган «Динамо» сафига келиб қўшилдим. Йиғинлар давомида ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ҳаракатларим жамоага ёққан шекилли улар менга шартнома таклиф этишди ва мен мавсумни «Динамо»да бошладим. Бундан жуда хурсандман.

- Илк таасуротлар қандай?

- Таасуротлар албатта яхши. Самарқанд ҳақида оз бўлса ҳам тасаввурга эга эдим. Шаҳар ҳақиқатдан ҳам жуда чиройли, қадимий ҳамда замонавийликни ўзида намоён этиб турибди. Халқи меҳмондўст, ажойиб мухлисларга эга бўлган шаҳар. Бундан ташқари, мамлакатингизга ташрифимдан олдин, чемпионатингизда Сколари, Ривалдо сингари таниқли футбол шахслари фаолият юритаётганликлари ҳақида билардим.

- Оилангизни ҳам Ўзбекистонга олиб келдингизми?

- Олиб келдим. Умуман олганда мен мана неча йилдирки қатор жамоаларда тўп суриб келаяпман. Қайси мамлакатда бўлмайин оилам ҳам мен билан бирга бўлади. Самарқандга ҳам оилам билан биргаман. Рафиқам ва қизим менинг ҳамроҳларим.

- Таржимаи ҳолингизга кўз югуртирар эканмиз, Европанинг кучли термалари ва клубларига қарши майдонга тушганлигингиз ҳақида билдик…

- Мен 1992 йилда Молдовиянинг «Зимбру» клубида фаолиятимни бошлаганман. Кишинев жамоасида 11 йил давомида тўп сурдим. Пойтахт жамоаси ҳисобланмиш - «Зимбру» Молдовия чемпионати байроқдори бўлганлиги учун терма жамоанинг ҳам асосий футболчилари мана шу жамоада йиғилганди. Шунинг учун, мен ҳам Европа ва Жаҳон Чемпионлари саралаш учрашувларида Европанинг кучли терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушганман. Бундан ташқари, бу клуб сафида ҳар йили Европа Чемпионлар Лигаси саралаш босқичларида иштирок этдим. «Зимбру»да 2003 йилга қадар тўп сурдим.

- Кейин эса, Россия, Қозоғистон чемпионатларида тўп сургансиз…

- Тўғри айтдингиз. Мамлакатимда 11 йил тўп сурганимдан кейин ўзимни бошқа чемпионатларда синаб кўришни хоҳладим. Биринчи таклифлар Доғистоннинг «Динамо» жамоасидан бўлди. Махачқалъа клуби сафида икки йил Россия биринчи дивизионида тўп сурдим. Шу ерда айтишим мумкинки, собиқ жамоам «Динамо» Махачқалъа ва ҳозирги клубим «Динамо» Самарқанд мухлислари ўртасида жуда кўп ўхшашликлар бор. Шахсан, мен самарқандликлар ва доғистонлик мухлисларни жуда ўхшатдим. Махачқалъада ҳам «Динамо» мухлислари ўйингоҳга ўн мингдан ортиқ йиғилади ва жамоаларига тинмай ишқибозлик қилишади. Самарқандда ҳам «Динамо» мухлислари худди шундай. Умуман олганда мени «Динамо»лар борасида омадим чопган.

- Сиз қатор ўйинларда майдонга тушишга улгурдингиз. Миллий чемпионатимиз хусусида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Ўзбекистон чемпионати МДҲ давлатлари чемпионатлари ўртасида кучли лигалардан бири. Мамлакатда футболга берилаётган катта эътибор бунинг сабаби деб ўйлайман. Биргина жорий йилги чемпионатда иштирок этаётган жамоалар мисолида айтадиган бўлсам, барча жамоа ўз олдига мақсад қўйган ва шу мақсади йўлида ҳар бир ўйинда очко қўлга киритиш учун ўйнамоқда. «Бунёдкор», «Пахтакор» жамоалари чемпионатнинг етакчиси. Аммо, бу дегани уларга қарши ўйнаш мумкинмас, дегани эмас. Бу жамоаларни ҳам мағлуб этиш мумкин, албатта. Қолган бир қатор жамоаларнинг кучлари деярли тенг. «Динамо»да ҳам анча кучли таркиб йиғилган. Ўйлайманки, биринчи даврада бўлгани каби иккинчи даврада ҳам муваффақиятли одимимизни давом эттирамиз.

- Молдовия чемпионати ҳамда бизнинг чемпионат ўртасида қандайдир ўхшашликлар борми?

- Айтарли йўқ. Бу ерда асосан тактик ўйин ҳамда жисмоний ҳолатга эътибор қаратилади. Умуман олганда, фикримча Ўзбекистон чемпионати Молдовия чемпионати савиясидан юқори. Битта мисол қилиб айтадиган бўлсам, Молдовияда ҳар битта ўйинда 1000-2000 мухлис ташриф буюради, марказий ўйинларда 5000 мухлис стадионга келиши мумкин. Бу ерда эса ўртача ўн минг мухлис йиғилмоқда.

- «Динамо» 9-10-11-12-турларда ўз уйида «Нефтчи», «Навбаҳор», «Андижон», «Олмалиқ» жамоаларини қабул қилиб ғалабаларни қўлга киритди. Сизнингча, энг оғир ва қизиқарли учрашув қайси бўлди?

- Бу ўйинларда фақат ғалабага эришиш вазифаси қўйилганди ва буни амалга ошира олганимиздан жуда мамнунман. Бирорта ўйин осон ўтгани йўқ. Фикримча, водийнинг учта жамоасига қарши учрашувлар энг оғир ва кечкин ўйинлар бўлди. Энди, Кубокда «Навбаҳор», 13-турда «Машъал»га қарши тўп сурамиз. Мухлисларимиз ўтган ўйинлардек қўллаб-қувватлашда давом этсалар, ўйлайманки ғалаба қозонишда давом этамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

 

МАЪЛУМОТНОМА:

Денис Романенко

Туғилган йили: 1974 йил, 18 ноябрь

Бўйи: 182 см

Оғирлиги: 82 кг

Тўп сурган жамоалари:

«Зимбру» Молдовия (1992—2003)

«Динамо» (Махачкала, Россия) (2004—2006)

Машук-КМВ (Россия)

«Энергетик-2» (Қозоғистон)

Дачия (Молдовия) (2008-09)

Терма жамоадаги фаолияти:

Молдовия терма жамоаси дарвозабони (1996-2006)

Денис Романенко Молдовия чемпионати рекордчиси саналади. Унинг 1998/99 йилги мавсумда ўз дарвозасини 1154 дақиқа давомида голсиз қўриқлагани ҳалигача Молдовия чемпионатида янгилангани йўқ.

Ўқилди (марта): 2573. Киритилган сана: 2010-06-07 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Dinamo - Metallurg 2:1 /
Динамо клуби матбуот котиби Усмон Ибодов
Суперлига-2019. / 1-тур / Динамо-Насаф-1:1. Матбуот анжумани
Dinamo - Metallurg 2:1 / Ixtiyor Toshpulatov

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.