Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Про лига 17-тури доирасидаги марказий тўқнашув икки кўҳна шаҳар – Бухоро ва Самарқанднинг бош жамоалари ўртасида кечади. Усмон Тошев ва Ҳаким Фузайлов қўл остидаги жамоалар иштирокидаги учрашув шиддатли ўтиши кутилмоқда. Қадимий шаҳарлар ўртасидаги ўзига хос дербида 2-ўрин учун кураш кечади.

Жорий мавсумда...

Про лигадан Суперлигага чиқишни мақсад қилган бу жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён - 3 ва 2-ўринларни эгаллаб туришибди. «Динамо» ўтган 12 ўйинда 8 ғалаба ва 4 мағлубиятга учраб, 24 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. «Бухоро» эса 12 ўйинда 7 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият билан 23 очко тўплаб 3-ўринда жойлашган.

Биринчи даврадаги ўйин

«Бухоро» ва «Динамо» ўртасидаги биринчи даврадаги учрашув 20 май куни Самарқандда ўтиб, унда Ҳаким Фузайлов шогирдлари Анвар Бердиев мураббийлигидаги жамоа устидан 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Сардор Эминов, Шохруҳ Абдураҳмонов ва Ислом Шариповнинг ажойиб голларига «Бухоро» сафидаги «Динамо» тарбияланувчиси Амиржон Сафаров ягона голи билан жавоб қайтарган.

Шунингдек, 20 апрель куни Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида «Бухоро» ва «Динамо» жамоалари Ғиждувонда тўқнаш келган ва унда Суҳроб Неъматов ва Темур Ҳакимовнинг пенальтилардан киритган голлари дуранг ҳисобни таъминлаган – 1:1.

Ўзаро ўйинлар: 48-тўқнашув...

Ўзбекистон миллий чемпионати старт берилган 1992 йилдан буён «Динамо» ва «Бухоро» клублари чемпионатда шу кунгача 47 бор куч синашишган. 1992 йилдан 2000-йилларга қадар Самарқанд жамоаси «Динамо», «Мароқанд» ва «Афросиёб» номлари остида турнирда қатнашган бўлса, Бухоро жамоаси «Нурафшон» номи остида тўп сурган. Ўтган йиллар давомида 21 баҳсда “Бухоро”, 17 учрашувда эса “Динамо”нинг қўли баланд келган. 9та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 62:59. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 72 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 60 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг тарихда “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Факт: «Бухоро» 8 йилдан буён ўз майдонида «Динамо»ни мағлуб эта олмаяпти

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, “Динамо” 2013 йилдан буён “Бухоро” жамоасига сафарда мағлуб бўлмаган.

«Бухоро» ва «Динамо» ўртасидаги сўнгги 12 учрашув:

11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0

21.09.2013 «Бухоро» - «Динамо» 0:2

14.06.2014 «Бухоро» - «Динамо» 1:1

02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0

20.03.2015 «Бухоро» - «Динамо» 1:1

08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0

15.04.2017 «Динамо» - «Бухоро» 3:1

16.09.2017 «Бухоро» - «Динамо» 0:0

19.05.2019 «Бухоро» - «Динамо» 0:0.

27.08.2019 «Динамо» - «Бухоро» - 0:3.

21.04.2021. «Бухоро» - «Динамо» - 1:1 (кубок гуруҳ босқичи)

20.05.2021 «Динамо» - «Бухоро» - 3:1.

Эски танишлар: «Динамо» ва «Бухоро»да тўп сурган ўйинчилар

Ушбу икки жамоаларда тўп сурган самарқандлик ва бухоролик футболчилар талайгина. Жумладан, Олим Тиллаев, Михаил Фомин, Илҳом Юнусов, Асқар Муҳиддинов, Артём Филипосян, Баҳодир Насимов сингари самарқандлик футболчилар ўз вақтида “Бухоро”да ҳам муносиб тўп сурган бўлса, Улуғбек Бақоев, Жамшед Саидов, Шуҳрат Файзиев сингари бухоролик футболчилар “Динамо” сафида ҳам тўп суриб, мухлислар қалбидан ўрин олишган.

Шунингдек, жамоамиз бош мураббийи Ҳаким Фузайлов 2000 йилда Самарқанд клубида илк марта иш бошлашдан олдин, 1999 йилда «Бухоро» клубида мураббийлик фаолиятини бошлаган. Қолаверса, Фузайловдан ташқари тожикистонлик ҳужумчи Муҳсин Муҳаммадиев ҳам “Динамо” ва “Бухоро”да тўп сурган.

Жорий мавсумда эса Амиржон Сафаров, Ҳакимхон Аъламхонов, Бобур Қосимов, Жасур Ўринов, Санъат Шихов сингари «Динамо» собиқ футболчилари «Бухоро»да фаолият олиб боришмоқда.

Про лига. 17-тур

5 сентябрь, якшанба

БУХОРО – ДИНАМО

Ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Ўйин бошланиш вақти: 17:00

ТВ-трансляция: FutbolTV

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 533. Киритилган сана: 2021-09-05 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Равшан Эрматов
Учрашувдаги хисоб
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

13.10 Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклади
05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.