Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Тобора янги даражага чиқаётган Про лига 6-турининг марказий учрашуви Самарқандда «Динамо» ва «Нефтчи» ўртасида кечади. Суперлиганинг аксарият учрашувлардан-да қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган ушбу баҳс жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги ўзаро 50-тўқнашуви сифатида тарихдан жой олади. Самарқанд ва Фарғона вилоятининг бош жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик олдидан «Динамо» клуби матбуот хизмати азалий рақибларнинг ўзаро ўйинларига эътибор қаратиб, ўйин превьюсини тақдим этади.

Жорий мавсум: «Динамо» уйида кучли, «Нефтчи» мағлубиятга учрамаган ягона клуб

Самарқанддаги ушбу ўйин нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири саналади. Про лига жорий мавсумида Суперлига учун кураш олиб бораётган бу клублар сўнгги турларгача турнир жадвалида ёнма-ён пешқадамлик қилишаётган эди. Бироқ, жамоаларнинг «Истиқлол» билан ўйиндаги ғалабаси бекор қилингач, қолаверса «Динамо»нинг «Шўртан» билан ўйини қолдирилгач, Самарқанд жамоаси 3 ўйиндан кейин 2 ғалаба ва 6 очко билан 5-ўринда, «Нефтчи» эса 4 ўйиндан кейин 3 ғалаба, 1 дуранг ва 10 очко билан 1-ўринда бормоқда. Фарғона клуби кубокда мағлубиятга учраган бўлса-да, Про лигада ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда. «Динамо» ушбу анъанани бузишга интилиш табиий.

Рамазон ойи муносабати билан Самарқанддаги ўйин соат 18:50да бошланади. Биринчи бўлимдан кейин рўзадорлар оғиз очиш имкониятига эга бўлишлари инобатга олинган.

Тожикистонлик мураббий Ҳаким Фузайлов қўл остидаги «Динамо» Самарқандда бу мавсум фақат ғалаба қозонмоқда:

«Динамо»нинг 2021 йилги Самарқанддаги ўйинлари:

1. Про лига. «Динамо» - «Янгиер» - 2:1

2. Про лига. «Динамо» - «Арал Самали» - 3:2

3. Кубок. «Динамо» - «Ғиждувон» - 5:0

4. Кубок. «Динамо» - «Сурхон» - 3:1.

Илҳом Мўминжонов мураббийлигидаги Фарғона клуб ҳам Про лига доирасида сафарда ҳали гол қўйиб юборгани йўқ.

«Нефтчи»нинг 2021 йилги сафардаги ўйинлари:

1. Про лига. «Янгиер» - «Нефтчи» - 0:3

2. Про лига. «Арал Самали» - «Нефтчи» - 0:2

3. Кубок. «Шўртан» - «Нефтчи» - 1:0.

«Нефтчи» Про лига фаворити» - ўйиндан олдин ким қандай фикрда?

Кубок доирасидаги сўнгги ўйинларида «Динамо» ва «Нефтчи» бош мураббийлари асосий эътибор Про лига 6-тури доирасидаги учрашувга қаратилганини яширмаган эдилар.

Ҳаким Фузайлов («Динамо» бош мураббийи):

- Про лига кейинги турида «Нефтчи» билан баҳс кутиб тургани учун ҳам «Сурхон» билан танаффусдан кейин аксарият ўйинчиларга дам бердик. Фарғона жамоаси Про лига фаворити саналади, Суперлига учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Жамоамизда кайфият аъло, машғулотларда янада яхшироқ ишлашда давом этамиз. «Нефтчи» билан ўйинда икки томонга ҳам осон бўлмайди. Ўйин шиддатли ўтишига шубҳам йўқ.

Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи):

- «Қизилқум» билан кубок ўйини Про лиганинг Самарқандда бўлиб ўтадиган 6-тур учрашуви - «Динамо»га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Гуруҳдан 4 очко билан чиққанимиз қониқарли натижа деб ўйлайман.

Раҳбарият томонидан бизга Суперлигада чемпион бўлиш ва кубок мусобақаларида гуруҳдан чиқиб, юқори поғоналар учун курашишда ўзимизни синаб кўриш вазифаси қўйилган. Шу боис «Динамо» билан баҳс биз учун жуда муҳим.

Таркиб жиҳатдан ким қимматбаҳо?

Германиянинг Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Фарғонанинг «Нефтчи» клубида йиғилган футболчилар нарх жиҳатдан «Динамо» таркибидан каррасига қимматроқ.

Жумладан, «Динамо»нинг ҳозирги таркиби жами 1 миллион 350 минг еврога баҳоланган бўлса, «Нефтчи» футболчиларининг умумий қиймати 3 миллион 600 минг еврони ташкил этган.

Жамоаларнинг энг қимматбаҳо футболчилари кимлар?

«Динамо»нинг энг қимматбаҳо 5 ўйинчиси:

1. Шохруҳ Абдураҳмонов, 22 ёш – 200 минг евро

2. Сирож Мелиев, 25 ёш – 150 минг евро

3. Арслон Аҳроров, 22 ёш – 150 минг евро

4. Жасур Ҳасанов, 31 ёш – 125 минг евро

5. Дилшод Ҳамроев, 25 ёш – 125 минг евро.

«Нефтчи»нинг энг қимматбаҳо 5 ўйинчиси:

1. Марко Обрадович, 29 ёш – 300 минг евро

2. Сайдулло Раҳматов, 28 ёш – 300 минг евро

3. Аъзам Алиев, 29 ёш – 300 минг евро

4. Шерзод Каримов, 32 ёш – 200 минг евро

5. Акмал Шораҳмедов, 34 ёш – 200 минг евро.

Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик кимда?

1960 йилда ташкил топган «Динамо» жамоаси ва 1962 йилда ташкил этилган «Нефтчи» жамоаси собиқ Иттифоқ чемпионатларидан ташқари, 1992 йилдан старт олган Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ўзаро 49 марта ўзаро тўқнаш келишган.

Натижалар «Нефтчи»нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 49 баҳснинг 32тасида ғалаба қозонган. Аксарият ғалабалар «Нефтчи»нинг узоқ йиллик устози Юрий Саркисян даврига тўғри келади. 14 учрашувда «Динамо»нинг қўли баланд келган. 3та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати ҳам табиийки «Нефтчи» фойдасига 87-43. Ўзаро ўйинларда «Нефтчи» 99 очкони қўлга киритган бўлса, «Динамо» 45 очкога эга бўлган.

Жамоаларнинг сўнгги тўқнашуви 19 ноябрь куни Фарғонада ўтиб, пешқадам «Нефтчи» Про лига сўнгги туридан бир тур аввал «Динамо»га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйиб, якунда Суперлига йўлланмасидан мосуво бўлганди. 2021 йилги дастлабки ўзаро баҳс жамоаларнинг 50-тўқнашуви сифатида қайд этилади.

Самарқандда ўтган сўнгги 10 учрашув:

10.11.2020 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

25.09.2020 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1

08.11.2017 «Динамо» - «Нефтчи» 1:0

09.23.2015 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1

17.10.2014 «Динамо» - «Нефтчи» 0:0

08.11.2013 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

17.11.2012 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

09.09.2011 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

15.05.2010 «Динамо» - «Нефтчи» 3:1

26.04.2009 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:

«Динамо» ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 12 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 13та учрашувда «Нефтчи» Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 9та ўйинда «Нефтчи» сафарда «Динамо» дарвозасига 3та гол урган.

Про лига. 6-тур.

5 май (пайшанба)

«Динамо» - «Нефтчи»

Самарқанд, Динамо стадиони.

Чипта нархи: 10 минг сўм

Учрашув бошланиш вақти: 18:50

ТВ-трансляция: FutbolTV.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 694. Киритилган сана: 2021-05-05 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Ифторлик.Мехрибонлик уйи билан учрашув
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. I.Toshpo'latov
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.