Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

Ҳаким Фузайлов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Клуб раҳбарияти бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказиб, бош мураббий масаласида келишувга эришди.

Бугун, 15 январь куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тожикистонлик таниқли мураббий Ҳаким Фузайлов «Динамо» жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Ҳаким Қаюмович олдига жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси юклатилди. Мураббий билан бир йиллик шартнома имзоланиб, Суперлигага чиқиш вазифаси бажарилгач шартнома узайтирилади. Бош мураббийга бунгача клубда фаолият юритаётган маҳаллий мутахассислар Жасур Ҳамроев ва Дилшод Шарофутдинов ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шуҳрат Муродов ишлашда давом этади.

Ҳаким Фузайлов «Динамо» учун бегона эмас. 56 ёшли мутахассис 2000-2002 йиллар давомида Самарқандда фаолият юритган ва мураббий сифатида жамоанинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши натижасини қайд этишга ҳисса қўшган.

Умид қиламизки, катта тажрибага эга мураббий Ҳаким Қаюмович бу сафар ҳам «Динамо» жамоаси билан мухлислар истаётган чўққиларни забт эта олади.

Маълумотнома:

Ҳаким Қаюмович Фузайлов

Туғилган йили: 1964 йил, 12 август куни

Туғилган жойи: Тожикистон, Душанбе шаҳри.

Фуқаролиги: Россия

Футболчилик фаолиятида тўп сурган клублари:

1982-1983 йиллар - «Пахтакор» (Қўрғонтепа, Тожикистон)

1986-1992 йиллар - «Помир» (Душанбе)

1992-1995 йиллар - «Локомотив» (Москва)

1995-1997 йиллар - «Арсенал» (Тула, Россия).

1992-1996 йил – Тожикистон миллий жамоаси.

Мураббийлик фаолияти:

1998-1999 йиллар - «Бухоро»

2000-2002 йиллар - «Динамо»

2003 йил - «Андижон»

2004 йил - «Титан» (Россия)

2005 йил - «Локомотив» (Калуга, Россия)

2005-2009 йиллар - «Ростов» (Россия), ёрдамчи мураббий

2009-2011 йиллар - «Локомотив» (Россия), селекционер мураббий

2012-2014 йиллар - «Локомотив» (Тошкент)

2015 йил - «Терек» (Россия) селекционер мураббий

2016-2018 йиллар – Тожикистон миллий жамоаси

2018-2019 йиллар - «Истиқлол» (Душанбе)

2020 йил - «Кўктош» (Тожикистон)

2020 йил - «Хўжанд» (Тожикистон).

2021 йилдан «Динамо» бош мураббийи.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 386. Киритилган сана: 2021-01-15 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

Динамо_2012
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Dinamo - Metallurg 2:1 /
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди
28.01 «Динамо» икки нафар легионер билан шартнома имзолади
24.01 «Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди
20.01 «Динамо» бир қатор футболчилар билан хайрлашди
18.01 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» менга бегона эмаслиги ва жамоани Суперлигага қайтариш мақсадида Самарқандга қайтдим»
15.01 Ҳаким Фузайлов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди
31.12 Дамир Темиров - «Динамо»нинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси
09.12 «Динамо» ПФК мураббийлар штаби Самарқанд вилояти бўйлаб ёш иқтидорларни туманларда кўрикдан ўтказади
04.12 Про лига ҳал қилувчи босқич якуни. Энг кўп очко «Турон» ва «Динамо»да

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.