Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Профессионал лигаси томонидан Про-лига-2020 баҳсларига қуръа ташланди.
Тақвимга кўра, «Динамо» жамоаси Про-лига-2020 баҳсларини сафарда «Нефтчи» жамоасига қарши ўйин билан бошлаши лозим эди. Аммо Фарғонадаги ўйингоҳ майдонининг янги мавсумга тайёр эмаслиги боис, 1-тур доирасидаги «Нефтчи» - «Динамо» учрашуви Самарқандга кўчирилди. Ушбу жамоаларнинг 2-даврадаги ўйини эса Фарғонада ўтказилади.
Шундай қилиб 17 март, сешанба куни «Динамо» - «Нефтчи» учрашуви билан Самарқандда янги мавсумга старт берилади. Кўп йиллик рақиблар ўртасидаги учрашув соат 16:00да «Динамо» стадионида бошланади. 2-тур баҳслари 24 март кунига белгиланган. Тўлиқ тақвим тез орада ПФЛ томонидан эълон қилинади.
Про-лига-2020. 1-тур. 17 март (сешанба)
«Динамо» - «Нефтчи»
«Хоразм» - «Турон»
«Оқтепа» - «Зомин»
«Шўртан» - «Истиқлол». |