«Динамо» самарқандлик ёш футболчиларни кўрикка таклиф этади!
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси самарқандлик маҳаллий ёшларни кўрикка таклиф этади.
Маълумки, ПФЛ томонидан А Про-лига клублари учун ҳам (U18) жамоаси бўлиши шарт қилиб қўйилган. Шу боис, клуб 2001/2002 йилларда туғилган ёш ҳаваскор футболчиларни «Динамо» мураббийлар кўригига таклиф этади.
Кўрик 7 февраль, жума куни соат 14:00 Самарқанд тумани Болалар ўсмирлар спорт мактаби футбол майдонида ўтказилади. Манзил «Рустам қишлоқ» маҳалласи. Кўрик давомида 2001/2002 йилларда туғилган ёш футболчилардан иборат жамоалар ўртасида назорат-синов учрашуви ҳам ўтказилиши белгиланган.
Кўрикдан муваффақиятли ўтган ёш футболчилар «Динамо» жамоасининг 18 ёшли футболчилардан иборат жамоасига қўшиб олинади. Кўрикка марҳамат! |