Суперлига 25-турига келиб «Динамо» жамоаси ниҳоят, узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.
Икки жамоа учун ҳам муҳим бўлган учрашувда “Динамо” “Сурхон”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувнинг дастлабки бўлимида қатор хавфли вазиятлар кузатилган бўлса-да, танаффусга жамоалар нурсиз ҳисоб билан чиқишди.
Иккинчи бўлимда Баҳодир Насимовнинг майдонга туширилиши “Динамо” ҳужумкорлигини янада оширди. 66-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Насимовнинг такрорий кучли зарбаси голга айланди – 1-0.
72-дақиқада Термиз жамоасининг ҳужумларидан бири Юсуповнинг ҳисобни тенглаштириши билан якунланди – 1:1.
Гол ўтказиб юборилгач, вакилларимиз ҳужумкорликн тўхтатишмади. Натижада Ихтиёр Тошпўлатов қанотдан ёриб кириб, узатмани голга айлантирди - 2:1.
Суперлига 12-туридан буён ғалаба нималигини билмай, мағлубиятлар исканжасида қолган “Динамо” орадан 12 та тур ўтиб, узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.
“Динамо” мавсумдаги сўнгги ўйинни Қаршида “Насаф”га қарши ўтказади.
Суперлига. 25-тур. 27 ноябрь
«Динамо» – «Сурхон» 2:1
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Дониёр Сайлавов, Раҳимбек Каримов
Голлар: Баҳодир Насимов 66, Ихтиёр Тошпўлатов, 74 – Абдулазиз Юсупов 72.
«Динамо»: Шохруҳ Раимов, Жасур Уринов, Комил Шарофуддинов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Дамир Темиров (Баҳодир Насимов, 46), Ихтиёр Тошпўлатов (Миркомил Локаев, 85), Шоҳрух Абдураҳмонов, Амиржон Сафаров, Қадамбой Нурметов (Обиджон Ҳакимов, 90+1)
Захира: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Шарипов, Низомжон Норов, Санжар Баратов, Сирож Ҳамроев, Сардорбек Эминов.
«Сурхон»: Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Азамат Исроилов 30, Азамат Алланиёзов 85), Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубаня, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич, Асрор Ғофуров, Лукас де Оливейра
Захира: Азамат Аҳмедов, Дуглас, Азамат Исроилов, Шохназар Норбеков, Беҳруз Шайдулов, Суҳроб Неъматов, Санжарбек Аҳмедов.
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Шохрух Саид |