Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 26-ТУР
30.11.2019
«Насаф»
«Қарши» стадиони
1:2

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«Металлург» - «Динамо». Кимда имконият қандай?

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Бекободнинг "Металлург" жамоаси 23 ноябрь санасида ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қуйида ушба жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.

Coca Cola Суперлига 24-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар кучлилар сафида ўзаро 37 бор куч синашишган. Ушбу ўйинларнинг 18 тасида динамочиларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 55:42, самарқандликлар фойдасига. Тошкент вилояти вакилларининг “Динамо” билан ўйинларидаги энг йирик ғалабаси 3:0 ни ташкил этади. Бекободликлар бир марта ўз майдонларида, бир марта эса рақиблари майдонида шундай ҳисобда зафар қучган. Сафардаги йирик ютуқ ушбу жамоаларнинг 2017 йилги чемпионатдаги тўқнашувида қайд этилган. Самарқандликлар эса “Металлург”ни бир марта 5:0 ҳисобида доғда қолдирган. Энг сермаҳсул учрашув икки бор қайд этилган бўлиб, дарвозаларга саккизтадан гол киритилган. Томонлар бир мартадан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Мазкур жамоаларнинг бу йил биринчи даврада Самарқандда кечган учрашувида омад мезбонларга кулиб боққанди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очган бўлса, орадан саккиз дақиқа ўтиб Музаффар Музаффаров ҳисобни тенглаштирганди. Ўйин дуранг билан якунланадигандек бўлиб турган бир пайтда 90+3 дақиқада Миркомил Лоқаев майдон эгаларига ғалаба келтирувчи тўп муаллифига айланганди. “Металлург” мавсумдаги биринчи, аламли мағлубиятни Самарқандда қабул қилиб олганди.

Бекободда ўтказилган учрашувлар статистикасига тўхталадиган бўлсак, 36 учрашувнинг 9 тасида майдон эгаларининг қўли баланд келган. 6 ўйинда томонлар битимга келишишган бўлишса, 3 та баҳс меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 24:14.

Бекободда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:

03.03.2017 “Металлург” – “Динамо” – 0:2

19.09.2015 “Металлург” – “Динамо” – 4:2

09.08.2014 “Металлург” – “Динамо” – 3:0

16.03.2013 “Металлург” – “Динамо” – 0:0

15.06.2012 “Металлург” – “Динамо” – 2:1

“Динамо” ҳақида

Мамлакатимизнинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўрнида турадиган Самарқанднинг “Динамо” жамоасига 1960 йилда асос солинган. Клуб турли йилларда ўз номини ўзгартириб келган. 1960-63 йилларда – “Динамо”, 1963-67 йилларда – “Спартак”, 1967-68 йилларда – “Сўғдиёна”, 1968-70 йилларда – “Самарқанд” ФК, 1970-76 йилларда – “Спартак”, 1976-1991 йилларда – “Динамо”, 1991-93 йилларда – “Мароқанд”, 1993-97 йилларда – “Динамо”, 1997-98 йилларда – “Афросиёб”, 1998-2000 йилларда – “Самарқанд” ФК, 2000-2008 йилларда – “Самарқанд-Динамо” ва ниҳоят 2008 йилдан то шу кунгача яна “Динамо” номи билан мусобақаларда иштирок этиб келаяпти.

Клуб анчагина бой тарихга эга. Собиқ Иттифоқ биринчиликларида, Кубок ўйинларида номдор жамоалар устидан иродали ғалабаларга эришган, мамлакатимиз Мустақиллигини эълон қилгач Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб келган. Бироқ турли мавсумларда барқарор ўйин кўрсата олмаганлиги боис қуйи лигага тушиб кетган онлар ҳам бўлган.

Жумладан, “Динамо” бир йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтди. Клуб Ўзбекистон чемпионатларида 703 та учрашув ўтказиб, шулардан 239 тасида ғалаба қозонган. 125 та учрашувда дуранг қайд этган. 339 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 849 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 1027 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади. 1997 йилда “Нефтчи” ҳамда “Сурхон” жамоалари самарқандликлар дарвозасига жавобсиз саккизтадан тўп киритишган.

Championat.asia

Ўқилди (марта): 357. Киритилган сана: 2019-11-20 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Мавсум тугади
«Динамо»
«Динамо» стадиони
таътил

Фото-галерея

Павел Смоляченко
Суперлига-2019. / 1-тур / Динамо-Насаф-1:1
Хакамлар ва сардорлар

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

07.12 Томошабинлар ташрифи: «Динамо» 6-ўринда
02.12 Рўзиқул Бердиев: «Динамо» тартибли ўйини эвазига ютди, биз мағлубиятга лойиқ эдик»
02.12 Тачмурод Агамуродов: «Динамо» ҳаққоний курашда «Насаф»ни ҳақли тарзда мағлуб этди»
01.12 «Динамо» Қаршидан ғалаба билан қайтди, аммо...
29.11 Қаршидаги сўнгги тур учрашувини Агишев бошқаради
28.11 Тачмурод Агамуродов: «Динамо» охиригача курашади – сўнгги тур барча учун ўта муҳим»
27.11 Узоқ кутилган ғалаба: «Динамо» - «Сурхон» 2:1
23.11 Бекободда йирик ҳисобли мағлубият...
20.11 «Металлург» - «Динамо». Кимда имконият қандай?
15.11 “Динамо” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.