Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 23-ТУР
29.10.2019
«Сўғдиёна»
«Жиззах» стадиони
3:0

Анонс

24-тур Металлург - Динамо
24-тур Қизилқум - Бухоро
24-тур Қўқон-1912 - АГМК
24-тур Бунёдкор - Навбаҳор
24-тур Андижон - Локомотив
24-тур Насаф - Пахтакор
24-тур Сурхон - Сўғдиёна

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 23 71-14 65
2 Локомотив 23 34-16 42
3 Сўғдиёна 23 26-25 38
4 Бунёдкор 23 30-28 36
5 Насаф 23 31-22 32
6 Сурхон 23 24-29 32
7 Навбаҳор 23 24-19 31
8 Металлург 23 25-25 28
9 АГМК 23 28-33 26
10 Андижон 23 21-32 24
11 Қўқон-1912 23 28-40 24
12 Қизилқум 23 22-42 23
13 Бухоро 23 15-35 19
14 Динамо 23 21-40 18

СУПЕРЛИГА - 2019

23-тур Навбаҳор 1-1 Насаф
23-тур Пахтакор 3-1 Сурхон
23-тур АГМК 1-1 Локомотив
23-тур Бухоро 0-1 Қўқон-1912
23-тур Андижон 1-1 Бунёдкор
23-тур Қизилқум 1-1 Металлург
23-тур Сўғдиёна 3-0 Динамо
22-тур Сурхон 0-0 Навбаҳор

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» Жиззахдаги 5 йиллик ёқимли анъанани давом эттира оладими?

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Суперлига 22-тури доирасидаги эътиборли учрашувлардан бири Жиззахда “Сўғдиёна” ва “Динамо” ўртасида кечиши кутилмоқда. Қўшни вилоятларнинг бош жамоалари қарама-қаршилигида “Сўғдиёна” 3-ўрин учун 3 очкога интилса, “Динамо” лигада қолиш учун курашда сафарда муваффақиятли тўп суриши лозим.

Суперлига / 23-тур

29 октябрь, сешанба

СЎҒДИЁНА – ДИНАМО

Ҳакам: Шерзод Қосимов

Ўйин бошланиш вақти: 17:00

ТВ-трансляция: Спорт ТВ

Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик «Динамо»да

Самарқанд ва Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилувчи ушбу клублар 1992 йили старт олган Ўзбекистон чемпионати тарихида 39 марта ўзаро майдонга тушишган. Бу борада устунлик “Динамо”да. Самарқанд жамоаси ўзаро ўйинларда Жиззах клубини 18 марта мағлубиятга учратган бўлса, “Сўғдиёна” 13 марта “Динамо”ни мағлуб этган. 8 марта ўйин дуранг натижа билан якунланган. “Динамо”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабалари 4:0 ва 3:6 бўлса, жиззахликларнинг энг йирик ғалабаси 3:1 ҳисобидаги ғалаба саналади.

Жиззахда ўтган ўзаро сўнгги учрашувлар:

30.09.2017 «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:0

01.10.2015 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:2

29.03.2014 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:3

26.05.2013 «Сўғдиёна» - «Динамо» 4:3

05.03.2011 «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:0

14.06.2009 «Сўғдиёна» - «Динамо» 3:1

18.11.2008 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:1

Жорий йилги ўзаро ўйинлар

“Динамо” 2019 йилги мавсумда Суперлига 1-даврасида ва Лига Кубоги доирасида “Сўғдиёна” билан учрашди. Ушбу баҳсларда “Динамо”чилар ғалаба қозонишганди.

Суперлига. 4-тур. 13 апрель

“Динамо” – “Сўғдиёна” - 1:0

Гол: Қадамбой Нурметов, 51 (1:0).

Лига Кубоги. 2 июль, 2019 йил.

“Сўғдиёна” – “Динамо” – 0:3

Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов 20, Санжар Баратов 82, Сардор Эминов 90+2.

Учрашув бош ҳаками ҳақида факт...

Бош ҳакам Шерзод Қосимов бошқарган учрашувларда "Динамо" ҳозирча ғалаба қозона олмаяпти. Эътиборлиси, ПФЛ кетма-кет 4-марта Шерзод Қосимовни "Динамо"нинг сафардаги ўйинларига тайинламоқда. Самарқанддаги баҳсларда эса Қосимов бу йил умуман ишламаган. Афсуски, Шерзод Қосимов бошқарган бу йилги 3 учрашувдан 3 тасида ҳам "Динамо" мағлуб бўлган. Айниқса, Термизда "Сурхон" ва сўнгги сафар ўйинида "Навбаҳор" билан учрашувда Шерзод Қосимов дарвозамиз томон пенальти белгилаганди. Қолаверса, Қадамбой Нурметовни майдондан четлатганди. Умид қиламизки, бу сафар "Динамо" бу фактни йўққа чиқаради.

Эски танишлар...

“Динамо” ва “Сўғдиёна” таркибида бир қатор футболчилар борки, улар аввал Самарқанд ёки Жиззах клуби шарафини ҳимоя қилишган. Хусусан, “Динамо” таркибидаги Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Сардор Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бобур Қосимов сингари футболчилар олдинги мавсумларда Жиззах клуби сафида тўп суришган.

Жиззах жамоасидан эса ҳужумчи Иван Нагаев 2011-12 йилги мавсумларда “Динамо” шарафини ҳимоя қилган.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 193. Киритилган сана: 2019-10-29 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 24-ТУР
23.11.2019
«Металлург»
«Бекобод» стадиони
14:30

Фото-галерея

Динамо - Насаф 1:2. Назорат бахси, 2016 йил.
Динамо-Бунёдкор учрашувидан
Суперлига-2019. / 1-тур / Динамо-Насаф-1:1
Dinamo - Metallurg 2:1 / Samarqandlik muxlislar

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

15.11 “Динамо” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади
31.10 Тачмурод Агамуродов: “Футболчилар босимдан чиқа олишмаяпти...”
30.10 Жиззахдан мағлубият билан...
29.10 «Динамо» Жиззахдаги 5 йиллик ёқимли анъанани давом эттира оладими?
28.10 Жиззахдаги учрашувни Шерзод Қосимов бошқаради
24.10 Рафаэль Баласанян: «Афсуски, хатолар туфайли йирик ҳисобда ютқаздик»
23.10 Ўзбекистон Лига кубоги: АГМК – «Динамо» 3:0
22.10 Лига Кубоги ярим финалини Олим Тўйчибоев бошқаради
21.10 Тачмурод Агамуродов: “Таслим бўлиш ниятимиз йўқ”
20.10 Шота Арвеладзе: “Динамо” биринчи бўлимда яхши ўйнади”

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.