Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

Тачмурат Агамуродов: «Имкониятимиз бор экан, охиригача курашамиз»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

“Навбаҳор” – “Динамо” учрашувидан кейин “Динамо” бош мураббийи Тачмурат Агамуродов ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

“Жамоамиз учун айни пайтда Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун ҳар бир очко қадрли. “Навбаҳор” эса совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган клуб. Шу боис, биз мазкур баҳсда ҳимоявий ўйин намойиш этишни режалаштиргандик. Афсуски, ниятимизга етолмадик. Шундай бўлса-да, йигитларга майдонда барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман. “Навбаҳор”ни эса ғалаба билан табриклайман ва кейинги баҳсларда наманганликларга омад ёр бўлишини тилайман.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйинини томоша қилдим. Ҳақиқатданам ўша баҳс жуда қизиқарли тарзда кечган экан. Бироқ, таъкидлаганимдек, биз учун ҳар очко айни пайтда “олтин”га тенг. Шу боис, Наманганда очиқ ўйин намойиш этолмасдик. Наманганга очко олиш учун келгандик, аммо ниятимизга етолмадик. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилмади ҳамда “Динамо” Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун охиригача кураш олиб боради. Имконият бор экан, охиригача курашамиз.

Бунга жамоамизда назарий жиҳатдан имконият бор ва биз ундан максимал даражада фойдаланишга интиламиз. Шогирдларим қолган ўйинларда ҳам майдонда бугунгидек бор кучлари билан ҳаракат қилишса, олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширамиз, деган умиддаман. Мени “Динамо”га жамоани Суперлига олиб қолиш учун таклиф қилишган. Тўғри, жамоамиз ҳозир қийин аҳволда. Бундан ташқари, кейинги учрашувлардаги рақибларимиз ҳам анойи эмас. Лекин ёмон аскаргина генерал бўлишни орзу қилмайди. Шунинг учун ўз ниятимизни амалга ошириш учун бор имкониятимизни ишга соламиз" - дейди "Динамо" бош мураббийи.

Ўқилди (марта): 1080. Киритилган сана: 2019-10-03 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Dinamo - Metallurg 2:1 / Muxlislardan islandcha qarsak
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Davron Fayziyev
Ильдар Маматказин туп учун курашда
Dinamo - Metallurg 2:1 /

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.