Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 22-ТУР
19.10.2019
«Пахтакор»
«Динамо» стадиони
1:4

Анонс

23-тур Қизилқум - Металлург
23-тур Сўғдиёна - Динамо
23-тур Андижон - Бунёдкор
23-тур Бухоро - Қўқон-1912
23-тур Навбаҳор - Насаф
23-тур Пахтакор - Сурхон
23-тур АГМК - Локомотив

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 68-13 62
2 Локомотив 22 33-15 41
3 Бунёдкор 22 29-27 35
4 Сўғдиёна 22 23-25 35
5 Сурхон 22 23-26 32
6 Насаф 22 30-21 31
7 Навбаҳор 22 23-18 30
8 Металлург 22 24-24 27
9 АГМК 22 27-32 25
10 Андижон 22 20-31 23
11 Қизилқум 22 21-41 22
12 Қўқон-1912 22 27-40 21
13 Бухоро 22 15-34 19
14 Динамо 22 21-37 18

СУПЕРЛИГА - 2019

22-тур Насаф 3-0 Андижон
22-тур Сурхон 0-0 Навбаҳор
22-тур Динамо 1-4 Пахтакор
22-тур Локомотив 2-0 Бухоро
22-тур Бунёдкор 0-2 АГМК
22-тур Металлург 0-1 Сўғдиёна
22-тур Қўқон-1912 1-2 Қизилқум
21-тур Андижон 2-1 Сурхон

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Суперлига 20-тури доирасидаги эътиборли қарама-қаршиликлардан бири Самарқандда ўтади. Жорий мавсум дебютантлари саналмиш «Динамо» ва «Андижон» клублари ўзаро рўбарў келишади.

Суперлига. 20-тур.

20 сентябрь (жума)

“ДИНАМО” - “АНДИЖОН”

Ўйин бошланиш вақти: 16:15

Самарқанд, “Динамо” стадиони.

Жорий мавсум

“Динамо” жамоаси айни дамда 18 очко билан 11-ўринни банд этиб турган бўлса, “Андижон” 17 очко билан 13-ўринда бормоқда. Бу ўйиндаги ғалаба икки томон учун ҳам жуда зарур. Икки клуб ҳам турнир жадвалидаги “хавфли зона”дан қочиш учун бор куч ва имкониятини ишга солиши аниқ. Зеро, бу баҳс икки клуб учун ҳам 6 очколик ўйин саналади.

Ушбу жамоалар 1-даврада Андижонда тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этишганди. Шу куни мезбонлардан Аброр Хусинов ва Шаҳзодбек Убайдуллаев, “динамочилар”лардан эса Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Миркомил Локаевлар гол муаллифига айланишганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасида 14 август куни “Динамо” Самарқандда “Андижон”га қарши ўйин ўтказганди. Ўшанда Баҳодир Насимовнинг “дубли” “Динамо”га ярим финал йўлланмасини тақдим этганди.

Эски танишлар…

Ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир қатор футболчилар борки, улар аввал рақиб жамоа сафида тўп суришган. Хусусан, “Андижон” таркибидаги Илдар Маматказин (2014-15 йиллар), Рўзимбой Аҳмедов (2012-13), Дониёр Исмоилов (2017) каби футболчилар “Динамо” шарафини ҳимоя қилишган.

“Динамо” таркибидаги Қадамбой Нурметов, Сирож Ҳамроев, Обид Ҳакимовлар эса аввалги йилларда “Андижон” жамоасида фаолият юритишган.

Ўзаро ўйинларда устунлик кимда?

“Андижон” ва “Динамо” Олий Лига тарихида 41 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14 тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. 9 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар Олий Лигада “Андижон”ни 18 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 64 та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 53 та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 51 очко ишлаб олишган бўлса, “Арслонлар” 63 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг Олий Лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Ўзаро сўнгги учрашувлар:

Лига Кубоги. 14.08.2019. «Динамо» - «Андижон» 2:1

Суперлига. 05.05.2019. «Андижон» - «Динамо» 2:2

Про-Лига. 18.05.2018. «Динамо» - «Андижон» 1:1

Про-Лига. 30.09.2018. «Динамо» - «Андижон» 0:0

2017 йил – «Андижон» қуйи лигада.

2016 йил – «Динамо» қуйи лигада.

Олий Лига

05.11.2015 «Андижон» - «Динамо» 1:1

26.06.2015 «Динамо» - «Андижон» 2:1

12.04.2014 «Андижон» - «Динамо» 2:3

2013 йил – «Андижон» қуйи лигада.

19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0

14.04.2012 «Андижон» - «Динамо» 0:3

25.08.2011 «Андижон» - «Динамо» 2:0

21.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 3:1

14.08.2010 «Андижон» - «Динамо» 1:0

03.10.2009 «Андижон» - «Динамо» 2:0

25.04.2009 «Динамо» - «Андижон» 1:1.

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт…

“Динамо” жамоаси Ўзбекистон чемпионати тарихида фақат бир марта Андижон жамоасига мағлубиятга учраган. 1993 йилги мавсумда “Наврўз” дея аталган “Андижон” клуби ўшанда “Мароқанд” номи билан аталган “Динамо” жамоасини Самарқандда 0:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Орадан ўтган 26 йилдан буён “Динамо” бу жамоага Самарқандда мағлуб бўлгани йўқ. Умид қиламизки, “Динамо” учун бу ёқимли анъана давом этади.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 360. Киритилган сана: 2019-09-19 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 23-ТУР
29.10.2019
«Сўғдиёна»
«Жиззах» стадиони
17:30

Фото-галерея

Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Асомиддин Маматов
Илхом Шарипов
Ҳимоячиларимиз Зайниддин Тожиевга қарши

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

22.10 Лига Кубоги ярим финалини Олим Тўйчибоев бошқаради
21.10 Тачмурод Агамуродов: “Таслим бўлиш ниятимиз йўқ”
20.10 Шота Арвеладзе: “Динамо” биринчи бўлимда яхши ўйнади”
19.10 «Динамо» - «Пахтакор» 1:4...
18.10 «Динамо» - «Пахтакор»: 48-учрашув
15.10 «Динамо» - «Пахтакор» учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқаради
10.10 Назорат учрашуви. «Динамо» – «Насаф» 4:0
03.10 Тачмурат Агамуродов: «Имкониятимиз бор экан, охиригача курашамиз»
30.09 «Динамо» Намангандаги нохуш анъанани ўзгартира оладими?
27.09 Тачмурод Агамуродов: «Cамарқанд ва «Динамо» менга бегона эмас»

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.