Суперлига 19-тури доирасидаги эътиборли баҳслардан бири АГМК – “Динамо” учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди.
ПФЛ эълон қилган хабарга кўра, Олмалиқдаги учрашувни тошкентлик ҳакам Жасур Мухторов бошқариб боради. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Ришат Нугмановлар ёрдам беришади. Ўйин шанба куни соат 18:30 бошланаши режалаштирилган.
Суперлига / 19-тур.
14 сентябрь (шанба)
АГМК – “ДИНАМО”
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ришат Нугманов, Равшан Абдивоҳидов
Ўйин бошланиш вақти: 18:30 |