Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 19-ТУР
14.09.2019
«АГМК»
«Олмалиқ» стадиони
3:1

Анонс

20-тур Динамо - Андижон
20-тур Қўқон-1912 - Локомотив
20-тур Сурхон - АГМК
20-тур Металлург - Пахтакор
20-тур Сўғдиёна - Навбаҳор
20-тур Бунёдкор - Қизилқум
20-тур Насаф - Бухоро

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 19 59-11 53
2 Локомотив 19 29-13 36
3 Бунёдкор 19 26-23 31
4 Сўғдиёна 19 22-22 31
5 Насаф 19 25-17 28
6 Сурхон 19 21-24 28
7 Навбаҳор 19 22-18 25
8 Металлург 19 20-19 24
9 Қўқон-1912 19 23-34 20
10 АГМК 19 23-30 19
11 Динамо 19 20-31 18
12 Қизилқум 19 17-37 18
13 Андижон 19 17-27 17
14 Бухоро 19 12-30 15

СУПЕРЛИГА - 2019

19-тур Локомотив 0-0 Металлург
19-тур Навбаҳор 0-1 Пахтакор
19-тур Қўқон-1912 3-0 Бунёдкор
19-тур Қизилқум 0-0 Насаф
19-тур АГМК 3-1 Динамо
19-тур Бухоро 0-2 Сурхон
19-тур Андижон 0-0 Сўғдиёна
18-тур Сурхон 2-0 Қизилқум

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

Муҳсин Муҳаммадиев: «Самарқанддан ажойиб хотиралар қолган»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан кейин меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўйин борасидаги ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда қийин ўтди. Айниқса, биринчи бўлим биз учун оғир ўтди. Бизда ҳам, “Динамо”да ҳам қатор голли вазиятлар юзага келди. “Динамо” таркиби номдор эмаслигига қарамай, жамоа жуда тезкорлигини билардик. Ўйлайманки, уларнинг келажаги бор. Иккинчи бўлим бошида ҳам босимга учрадик, аммо йигитларимиз вазиятдан чиқиб кета олишди ва кетма-кет учта гол урдик. Бугун жамоа биз талаб қилаётган ўйинни кўрсата олди.

- Икки бўлимни таққосласак, “Бухоро” 2-бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Бу ўзгариш бугунги ўйин учун режа эдими?

- Биз анчадан буён бундай ўйин намойиш этишни мақсад қилиб келаётгандик. Афсуски, 4-5 ўйиндан буён режаларимиз амалга ошмаётганди. Аммо йигитларда босим борлиги боис, жамоамизга ишонч етишмаётган эди. Бугун эса ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Умид қиламанки, биз учун кейинги ўйинлар ҳам омадли бўлади.

- Самарқандга қайтиш сиз учун нимани англатади?

- Самарқандни ўзим учун она шаҳримдек биламан. Мен бу ерда ўйнаганман, ажойиб хотиралар бор. Маҳаллий мухлислар мени ажойиб кутиб олишди, ҳурмат кўрсатишди, меҳнатларимни унутмаганларидан жуда хурсанд бўлдим. Улардан бир умр миннатдорман. Самарқандда азалдан ажойиб мухлислар бор. Мухлислар ўз вақтида бу ерда қалбимнинг бир қисмини қолдирганимни эслашади. Қолаверса, Самарқандда қариндошларим кўп, шу ердан уйланганман, қайнонам бор. Шундай экан, Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап.

- Ўйиндаги “Бухоро”нинг бош режаси қандай эди?

- Ўйиндаги бош режамиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Бўш зоналарда тезкор ҳаракат қилиб, гол уришни мақсад қилгандик. Режамиз амалга ошди.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Ўқилди (марта): 359. Киритилган сана: 2019-08-29 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 20-ТУР
20.09.2019
«Андижон»
«Динамо» стадиони
16:15

Фото-галерея

Матбуот анжумани
Динамо - Бунёдкор 1-2 / 2019
Машъал - Динамо - 0-0 / 2018, июнь
Акбар Шукуров, Алишер Латипов, Илхом Шарипов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

19.09 «Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин»
16.09 Даврон Файзиев: «Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз...»
15.09 Ўйинга мос бўлмаган натижа: АГМК – «Динамо» 3:1
13.09 Превью: АГМК 4 ойдан буён уйида ютолмаяпти, «Динамо» сафарда ғолиб бўлмаган...
12.09 Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоаси билан учрашди
09.09 Олмалиқдаги ўйинни Жасур Мухторов бошқаради
29.08 Муҳсин Муҳаммадиев: «Самарқанддан ажойиб хотиралар қолган»
28.08 Даврон Файзиев: «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман...»
27.08 ЙИРИК ҲИСОБЛИ МАҒЛУБИЯТ...
26.08 «Динамо» - «Бухоро»: ким анъанани бузади?

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.