Якшанба куни “Бухоро” – “Динамо” (0:0) учрашувида Самарқанддан келган 500 дан ортиқ мухлислар иккита секторда ўз жамоаларини тинмай қўллаб-қувватлашди.
Эътиборлиси, учрашув якунланганидан кўҳна шаҳарлик ишқибозлар таҳсинга сазовор ишга қўл уриб, ўйиндан кейин ўз секторларидаги барча чиқиндиларни йиғиб, меҳмонлар учун ажратилган секторларни тоза-озода ҳолатга келтиришди. Ўрнак олишга арзийдиган ушбу ҳолат учун стадион ходимлари “Динамо” мухлисларига миннатдорчилик билдиришган.
Бухородаги учрашувдан барча расмлар Телеграмдаги расмий саҳифамизда - https://t.me/FCDinamo1960 |