Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 26-ТУР
30.11.2019
«Насаф»
«Қарши» стадиони
1:2

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

Даврон Файзиев: «Легионердан кўра, ўзимизнинг йигитларга ишонч билдирганим яхши»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

“Андижон” ҳамда “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етганидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб журналистларнинг саволларига меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида гапиришдан олдин бутун Ўзбекистон аҳлини Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ўйинни яхши бошладик. Орада 20-25 дақиқа ташаббусни рақибларга топишириб қўйдик. Ўз хатоларимиз эвазига голларни ўтказдик. Сафарда ўйнаётганда аввалига ҳисобда олдинга чиқиб, сўнгра иккита гол ўтказиб юбориш жуда аламли. Сафардаги очко дебютант жамоа учун олтинга тенг. Биз футбол ўйнаш учун келгандик Андижонга. Футболчилар атайин ётиб олиб вақт чўзиб кўрсатадиган ўйини биз учун эмас, биз очиқ футбол намойиш этадиган жамоамиз. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ўтган турда “Навбаҳор” билан жанговор дуранг ўйнагандик, мана бугун “Андижон” билан. “Андижон” жамоаси бизга ҳурмат кўрсатиб, яхши кўтиб олишди, шу сабабли, клуб раҳбариятига ўзимнинг алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Йил аввалида Про-Лигага тайёргарлик кўраётганимиз учун таркибни шу савияга қараб тузгандик. Лекин, Суперлигада иштирок этишимизни билганимиздан сўнг, таркибни ўзгартирмадим. Нега? Чунки, шу йигитлар билан ўтган мавсумда Про лигада иштирок этдик, шу йигитларга ишондим. Менга легионер ҳақида кўп гапиришди. Нима қиламан мен легионер олиб келиб, катта пул сарф қилиб? Ўша пулларни тежаб, ўзимизнинг қоракўзларга эътибор қаратсак, футболимиз учун фойдаси тегади, ёшлар, олимпия ёки миллий терма жамоа учун футболчи етишиб чиқар. Шу сабабли, легионерлар хизматидан воз кечдим.

Бугун ҳимоя чизиғида катта муаммолар бор эди. Аъламхановнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етгани сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Акмал Холмуродов, Аббос Шодмонов ва Амиржон Сафаровлар жароҳат олишганди. Бугун уларнинг сафига Сирож Ҳамроев ва Ихтиёр Тошпўлатовлар қўшилди. Жароҳат футболнинг бир бўлаги, жароҳатдан ҳеч ким суғурталанмаган. Бу вазиятдан чиқиб кета олишимиз керак.

Ўқилди (марта): 984. Киритилган сана: 2019-05-07 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Мавсум тугади
«Динамо»
«Динамо» стадиони
таътил

Фото-галерея

Азиз Ибрагимов - 10
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Воҳид Шодиев
Dinamo - Metallurg 2:1 / Ixtiyor Toshpo'latov goli
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Ekran

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

03.06 Про лига формати ўзгаради, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади
12.03 «Динамо» сўнгги тайёргарликларни Самарқандда олиб боради
10.03 «Динамо» «Бунёдкор»нинг аралаш таркибини мағлуб этди
09.03 «Динамо» янги мавсумни 17 март куни Самарқандда бошлайди
08.03 Азамат Алланиёзов «Динамо» билан шартнома имзолади
06.03 «Динамо» учинчи назорат баҳсида ғалаба қозонди
02.03 Назорат учрашуви. «Динамо» «Рубин»ни мағлуб этди
01.03 «Динамо» жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
18.02 Назорат учрашуви. «Динамо» «Шўртан» билан дуранг ўйнади
17.02 «Динамо» «Шўртан»га қарши назорат учрашуви ўтказади

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.