Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

Даврон Файзиев: “Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашамиз”

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

“Динамо” – “Истиқлол” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, барчани муҳим ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасида ўтгани боис, учрашувнинг қанчалик оғир ва яккакурашларга бой ўтиши олдиндан маълум эди. Йигитларимиз ҳам ўйинда фақат ғалаба бизни қаноатлантиришини тушуниб туришганди. Бугун яна бир карра кўрдикки, “Истиқлол” жамоаси ҳам бежизга пешқадамлар сафидан жой олмаган. Фарғона клуби сафида яхши ижрочилар бор ва ўйин ҳам шаклланган. Бугунги ғалабамиз билан Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашишда давом этишимизни исботладик.

- Футболчилардан энг аввало нимани талаб қилган эдингиз?

- Энг аввало, ҳимояда мустаҳакам тўп суришга кўрсатма бергандим. Ўйинни назорат қилиб, гол уришни ҳам уддаладик. “Истиқлол”га ҳам ғалаба жуда зарурлигини англаб, уларнинг ҳам олдинга интилишлари аниқ эди. Биз учун асосийси ҳимояда барқарор тўп суриб, яратилган вазиятлардан гол уриш эди.

- Илҳом Юнусов ва Санжар Баротовларнинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?

- Ҳар икки футболчимиз ҳам жароҳати боис майдонга туша олишмади. Илҳом Юнусов бир неча тур аввал “Шўртан” билан ўйинда олган жароҳати унга ҳали ҳамон ўз таъсирини кўрсатмоқда. Санжар Баратов эса ўтган турда “Хоразм” билан учрашувда жароҳат олиб сафдан чиқди. Умид қиламанки, улар тез орада яна бизга ёрдам бера олишади.

- Даврон ака, “Динамо” айни дамда Про-Лигада энг яхши ҳимоя чизиғига эга жамоа бўлиб турибди. Яъни, энг кам гол ўтказиб юборган. Бу “Динамо”нинг ҳимоявий ўйин намойиш этаётганлигини англатадими?

- Йўқ, ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйин демаган бўлардим. Биласизми, қачонки ҳимояда тартибли ўйин намойиш этилсагина, ғалаба сари илк қадам ташланган бўлади. Шу боис йигитлардан энг аввало ҳимояда тартиб бўлиши лозимлигини талаб қиламан. Ҳимоя барқарор бўлса, ҳужумда ҳам натижа бўлади. Биз энг кам гол ўтказган бўлсакда, гол уриш борасида натижамизни яхшилашимиз керак.

- “Динамо” мавсумнинг иккинчи қисмида очко йиғиш бўйича 1-ўринда бўлсада, умумий олганда ниҳоят энди пешқадамларга яқинлашди. Мавсум якунига 3 тур қолди, навбатдаги ўйин эса “Машъал” билан...

- “Сурхон” ва “Истиқлол” билан ўйиндаги ғалабаларимиз бизни пешқадамларга яқинлаштирди. Олдиндаги “Машъал” билан баҳсда ҳам икки томонга ҳам осон бўлмайди. Муборак клуби ҳам Суперлига учун кураш олиб бормоқда. Биз охиригача Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб борамиз.

Мана бугунги ўйинимиз “Спорт” телеканали орқали илк марта тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди. Бу ҳам Про-Лига ўйинларига бўлган қизиқишни янада ошириб, янги босқичга олиб чиқишига туртки бўлади деб ўйлайман. Қолган 3 тур ҳам шиддатли ўтишига ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, “Динамо” жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган вилоятимиз ҳоким Эркинжон Турдимовга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламан.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Ўқилди (марта): 1408. Киритилган сана: 2018-11-05 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Dinamo - Metallurg 2:1 / G'alaba
Учрашув бошланиши
Динамо - АГМК - 1-0. / 2019, 8-тур
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

13.10 Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклади
05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.