Про-Лига 14-тури доирасида Урганчда маҳаллий “Хоразм” жамоаси меҳмони бўлган “Динамо” жамоаси сафарда навбатдаги мағлубиятни қарши олди.
Сунъий қопламали майдонда ўтган учрашувнинг 24-дақиқасида Ербол Сейтназаров ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Жасур Азимов ўз голи билан мувозанатни тиклади, 1:1.
83-дақиқада эса мезбонлар яна ҳисобга олдинга чиқиб олишганди, аммо учрашув якунигача ҳужумкорликни тўхтатмаган “Динамочилар” 89-дақиқада 11 метрлик нуқтадан белгиланган жарима зарбасини голга айлантиришди, 2:2.
Афсуски, бу сафар ҳам сўнгги қўшиб берилган дақиқаларда жамоа омадсизликка учради. 90+2-дақиқада Ербол Сейтназаров ўз голи билан ғалабани илиб кетди, 3:2.
Про-Лига. 14-тур. 11 июнь (душанба)
“ХОРАЗМ” – “ДИНАМО” 3:2
Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 978 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Дамир Искендеров, Суҳроб Саттаров, Дилшод Жуманиёзов.
Назоратчи – Набижон Рўзимов.
Комиссар – Родион Кондратьев.
Голлар: Ербол Сейтназаров, 24 (1:0). Жасур Азимов, 56 (1:1). Сардор Матмуротов, 83 (2:1). Илҳом Юнусов, 89 (пенальти,2:2). Ербол Сейтназаров, 90+2 (3:2).
“Хоразм”: Ғайратжон Ўдаев, Мирзажон Садуллаев (Асад Мамбетов, 81), Равшан Султонов, Айбек Нурбоев, Фарруҳ Ҳайдаров (Сардор Матмуротов, 54), Темур Исмоилов (Темур Машарипов, 66), Жасур Отажонов, Қадамбой Нурметов (Темур Бекчанов, 77), Муҳаммадқодир Раҳимберганов (Ҳабибулло Матёқубов, 65), Ербол Сейтназаров, Миржалол Қурбонов.
“Динамо”: Шохруҳ Эшбўтаев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов, Фирдавс Абдусалимов (Мўйдин Мамазулумов, 85), Илҳом Юнусов, Жасур Ашуров (Мирзабек Жониқулов, 53), Жасур Азимов (Зоҳир Қўзибоев, 77), Амиржон Сафаров (Марадона Сафаров, 71), Комилжон Шарофутдинов (Дамир Темиров, 46), Далержон Олмосжонов. |