Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 1-ТУР
09.03.2019
«Насаф»
«Динамо» стадиони
1:1

Анонс

2-тур Металлург - Бухоро
2-тур Қизилқум - АГМК
2-тур Сурхон - Динамо
2-тур Локомотив - Навбаҳор
2-тур Қўқон-1912 - Андижон
2-тур Бунёдкор - Пахтакор
2-тур Насаф - Сўғдиёна

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 1 3-1 3
2 Сўғдиёна 1 2-1 3
3 Қизилқум 1 1-1 1
4 Қўқон-1912 1 1-1 1
5 Андижон 1 1-1 1
6 Динамо 1 1-1 1
7 Металлург 1 1-1 1
8 Навбаҳор 1 1-1 1
9 Насаф 1 1-1 1
10 Сурхон 1 1-1 1
11 АГМК 1 0-0 1
12 Бухоро 1 0-0 1
13 Бунёдкор 1 1-2 0
14 Локомотив 1 1-3 0

СУПЕРЛИГА - 2019

1-тур Пахтакор 3-1 Локомотив
1-тур Сурхон 1-1 Металлург
1-тур Навбаҳор 1-1 Қўқон-1912
1-тур Сўғдиёна 2-1 Бунёдкор
1-тур Динамо 1-1 Насаф
1-тур АГМК 0-0 Бухоро
1-тур Қизилқум 1-1 Андижон

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» - «ҚИЗИЛҚУМ»: КИМ ЧОРАК ФИНАЛГА ЧИҚАДИ?

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасиги эътиборли учрашувлардан бири Самарқандда ўтади. Чоршанба кунги учрашувда Про-Лига вакили “Динамо” Суперлига иштирокчиси “Қизилқум” билан чорак финал йўлланмаси учун курашади.

БИР УЧРАШУВДАН ИБОРАТ БАҲС

“Динамо” ва “Қизилқум” жамоалари жорий йилда икки хил савиядаги алоҳида турнирларда иштирок этишаётган бўлишсада, Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали доирасида ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушади. Сабаби, 1/8 финал доирасидаги баҳс тақдири битта ўйиндан иборат ва жамоалар дуранг ўйнаган тақдирда, дастлаб қўшимча бўлимлар, кейин эса пенальтилар серияси ўтказилиши мумкин.

ЖОРИЙ МАВСУМДА: КИМДА ҚАНДАЙ НАТИЖА?

"ДИНАМО"

Про-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган “Динамо” жамоаси мавсумни кутилгандек бошламади. Кетма-кет муваффақиятсизликлар натижасида жамоа турнир жадвалида 7-поғонадан жой олган. Сўнгги турда Нукуснинг “Орол” клубини қабул қилган Даврон Файзиев шогирдлари чемпионатдаги илк ғалабани қўлга киритшди.

«Динамо»нинг сўнгги беш турдаги натижаси:

7-тур: Динамо – Шўртан - 0:0

8-тур: Орол – Динамо - 2:1

9-тур: Динамо – Андижон - 1:1

10-тур: Андижон – Динамо - 3:1

11-тур: Динамо – Орол - 2:0

"ҚИЗИЛҚУМ"

Ҳамид Актамов қўл остидаги “Қизилқум” жамоаси эса сўнгги иккита турда муваффақиятли натижаларга эриша олди. Дастлаб, Навоий жамоаси Тошкентда амалдаги чемпион “Локомотив” билан ўйиндан очко билан қайтган бўлса, сўнги турда Қўқондан ғалаба билан қайтди. “Қизилқум” айни дамда Суперлигада 10-поғонадан ўрин олган.

«Қизилқум»нинг сўнгги беш турдаги натижаси:

9-тур: Қизилқум – АГМК – 3:0

10-тур: Қизилқум – Металлург – 1:2

11-тур: Навбаҳор – Қизилқум – 3:0

12-тур: Локомотив – Қизилқум – 2:2

13-тур: Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:1

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 34-ТЎҚНАШУВ

Бу икки клуб чемпионат баҳсларида 33 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 15 тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобда якунланган. “Динамо” шу кунга қадар “Қизилқум”ни 10 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” ўйинларда 43 та гол урган ва 44 та ўтказиб юборган. Очко ишлаш борасида “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 54 очко олган, «Динамо» эса 39 очко. “Қизилқум”нинг Олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса навоийликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1 га тенг.

“Динамо” Самарқандда бу рақибни 9 марта таслим қилган. Фақат 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” сафардан 3 марта ғалаба билан қайтган.

Самарқандда ўтган ўзаро сўнгги 8 учрашув:

26.05.2017 «Динамо» - «Қизилқум» 0:1

17.05.2015 «Динамо» - «Қизилқум» 2:2

12.09.2014 «Динамо» - «Қизилқум» 2:1

04.08.2013 «Динамо» - «Қизилқум» 1:0

27.09.2012 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0

21.08.2011 «Динамо» - «Қизилқум» 1:1

01.05.2010 «Динамо» - «Қизилқум» 0:0

25.06.2009 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0

ЎЙИННИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинган.

30 май (чоршанба)

“Динамо” – “Қизилқум”

Ҳакамлар: А. Эргашев, Х.Шодмонов, Т. Гайнуллин, К. Расулов.

Назоратчи – А.Хотамов.

Комиссар – Р.Черников.

ЎЙИН “СПОРТ” ТВ ОРҚАЛИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

Нимчорак финал доирасидаги “Динамо” – “Қизилқум” баҳси “Спорт” телеканали орқали 30 май, соат 17:00дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирда Самарқанддаги “Динамо” стадионидан олиб кўрсатилади.

Ўзбекистон Кубоги.

1/8 финал.

30 май (чоршанба)

“ДИНАМО” – “ҚИЗИЛҚУМ”

Ўйин бошланиш вақти: 17:00

ТВ-трансляция: Спорт ТВ (жонли эфир).

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 643. Киритилган сана: 2018-05-29 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 2-ТУР
30.03.2019
«Сурхон»
«Термиз» стадиони
16:15

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими.
Акбар Шукуров, Алишер Латипов, Илхом Шарипов

Сўровнома

Сизнингча, Суперлига 2-туридаги «Cурхон» - «Динамо» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

20.03 «Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз?
18.03 «Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди
14.03 «Динамо» (U-21) - «Шердор» - 2:1
13.03 «Динамо» тақдимот маросимидан фотогалерея
12.03 1-тур якуни: Энг кўп томошабин Самарқандда
11.03 Умид Аҳмаджоновга таъзия билдирамиз...
11.03 Жасур Азимовни табриклаймиз!
10.03 «Динамо» - «Насаф» учрашувида қайси ОАВ ходимлари иштирок этди?
10.03 Рўзиқул Бердиев: «Динамо»нинг энг яхши ўйинчиси – стадион тўла мухлислари бўлди»
10.03 Даврон Файзиев: «Дуранг адолатли натижа»

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.