Олий Лига 19-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар ПФЛ томонидан эълон қилинди.
Унга кўра, турнинг эътиборли ўйинлардан бири бўлмиш «Навбаҳор» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш тошкентлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Жумладан, Намангандаги учрашувни Ҳасан Рўзиев бошқариб борса, унга қанотларда Андрей Снетков ва Наби Рўзимовлар ёрдам бериб боришади. Акобир Шукуруллаев эса захирадаги ҳакам сифатида ишлайди.
Олий Лига, 19-тур
26 август (шанба)
«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров. |