Олий Лига 18-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати маълум қилинди.
Унга кўра, турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилаётган «Динамо» - «Пахтакор» учрашувини бошқариб бориш ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 18 август жума куни соат 18:00 да «Динамо» стадионида бошланади. Учрашув учун чиқарилган чипталар ўйингоҳ кассаларида 7 минг сўмдан сотилмоқда.
Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов. |