Олий Лига 16-тури доирасидаги «Динамо» - «Металлург» учрашувида ҳакам томонидан огоҳлантирилган Аднан Ораховац навбатдаги учрашувни ўтказиб юборади.
Гап шундаки, бунгача черногориялик ҳимоячи биринчи даврада «Пахтакор» сафида 3 та сариқ карточка олган ва бу унинг Олий Лигадаги 4 огоҳлантириши бўлди. Регламентга биноан, энди Ораховац 17-турдаги «Шўртан» - «Динамо» учрашувида майдонга туша олмайди.
Аднан 18-турдаги «Динамо» - «Пахтакор» ўйинида майдонга қайтади. |