Олий Лига 14-тури доирасида Тошкентда амалдаги чемпион «Локомотив» меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қайд этиш жоиз, ўйин борасида жамоамизда кўпроқ имкониятлар юзага келган бўлсада, вазиятлардан фойдаланиш бобидагина мезбонлар устунлик қилишди.
Дастлабки бўлимнинг ўзида тезкор ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев уч бор Игнатий Нестеров билан яккама-якка вазиятига чиқиб борган бўлсада, омад ундан юз ўгирди. Рақибнинг 18-дақиқага тўғри келган дастлабки ҳужуми эса гол билан якунланди. Икром Алибоев ҳисобни очди, 1:0.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз ҳужумкор бошлашган бўлишсада, Абдумалик Абдуллаев яна иккита юз фоизли вазиятлар яратиб, якуний зарбани беришда хатоликка йўл қўйди. 56-дақиқада эса Мурод Бобожонов қарши ҳужумда ҳисобни 2:0 га етказди.
Ўйин давомида вакилларимиз вазиятар яратиш бобида «Локомотив»дан устунлик қилишган бўлишсада, тажриба бобида пойтахтликлар устун келишди ва омад уларга кулиб боқди.
Олий Лига. 14-тур. 20 июнь (сешанба)
«ЛОКОМОТИВ» - «ДИНАМО» - 2:0
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
Голлар: Икром Алибоев 18, Муроджон Бобожонов 56.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев (Саламат Қутибоев, 52), Садриддин Абдуллаев (Қувондиқ Рўзиев, 80), Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Муроджон Бобожонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Азиз Омонов (Салим Мустафоев, 57)
«Динамо»: Темур Жўраев, Раду Рогак, Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Жасур Азимов (Искандар Холмирзаев, 72), Жавоҳир Қаҳрамонов (Сардор Сулаймонов, 61), Ориф Мамажонов (Саиджамол Давлатжонов, 46), Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев. |