«Динамо» жамоасини ҳар ўйинда қизғин қўллаб-қувватлаётган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 14-тури доирасида Тошкентга боришади.
Айни дамда турнир жадвалида 5-поғонадан жой олган «Динамо» жамоамиз навбатдаги турда амалдаги чемпион, турнир жадвали пешқадами «Локомотив»га қарши саф тортишади. Ушбу жиддий баҳсда самарқандлик мухлислар «Динамо»нинг 12-ўйинчиси бўлишни мақсад қилишган.
Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари 20 июнь, сешанба куни «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, Тошкентга жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Севимли жамоамиз «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган барча мухлисларни ҳам ушбу баҳсга боришга чорлаб қоламиз. Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+99897 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин. Ушбу ўйинга кириш бепул.
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» - «Динамо» учрашуви 20 июнь, сешанба куни соат 19:00 да бошланади. |