13-турнинг эътиборли ўйинларидан бири Фарғонада «Нефтчи» ва «Динамо» ўртасида кечди. Шиддатли ўтган баҳсда Самарқанд жамоаси 16 йиллик нохуш анъанани бузиб, Фарғонадан ғалаба билан қайтди.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 7-дақиқадаёқ Жасур Азимовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиққан бўлса, 29-дақиқада Ориф Мамажоновнинг иккинчи голи Самарқанддан келган мухлислар қувончига сабаб бўлди, 0:2.
Иккинчи бўлимда ўзгаришлар билан тушган Вадим Абрамов жамоаси 67-дақиқада Муйдин Мамазулуновнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди.
71-дақиқада захирадан тушган эса Абдумалик Абдуллаев ва Амиржон Сафаровнинг фаоллиги эвазига Амиржон ҳисобни 1:3 кўринишга олиб келди.
Ўйин якунида фарғоналиклар ҳисобни 2:3га қисқартиришга эришган бўлишсада, якунда «Динамо» 16 йиллик нохуш анъанани бузиб Фарғонада ғалаба билан қайтди.
Маълумот учун, сўнги бор «Динамо» 2001 йилда Муҳсин Муҳаммадиевнинг голи эвазига Фарғонадан 0:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган эди.
Олий Лига. 13-тур.
14 июнь (чоршанба)
«НЕФТЧИ» – «ДИНАМО» - 2:3
Фаргона, 1683 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Д. Мухтаров (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Хайдаров.
Голлар: Муйдин Мамазумов 67, Шерзод Хакимов 90 - Жасур Азимов 7, Ориф Мамажонов 29, Амиржон Сафаров 71.
«Нефтчи»: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёрбек Эрматов, Муҳсин Убайдуллаев, Акром Баҳриддинов, Умид Қодиров, Аббос Махсталиев, Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Расулов, Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов, Абдураҳмон Абдулҳақов.
«Динамо»: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Раду Рогак, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Алексей Николаев, Искандар Холмирзаев, Саиджамол Давлатжонов, Жасур Азимов (Жасур Азимов, 81), Ориф Мамажонов (Абдумалик Абдуллаев, 70), Сардор Сулаймонов (Амиржон Сафаров, 58) . |