11-турда «Динамо» жамоаси Тошкентда «Обод» клуби меҳмони бўлади. ПФЛ ушбу баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Учрашув бош ҳаками сифатида навоийлик тажрибали рефери Рустам Бобомуродов ишласа, унга қанотларда тошкентлик Равил Шоахметов ва бухоролик Андрей Буровлар ёрдам бериб боришади. Захирадаги ҳакам эса Асқар Нажафалиев.
Назоратчи ҳакам сифатида наманганлик Игорь Нехочин тайинланган бўлса, ПФЛ вакили сифатида Фарҳод Магометов ўйинда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, «Обод» - «Динамо» учрашуви 18 май куни «Жар» ўйингоҳида соат 18:00 да бошланади.
Олий Лига. 11-тур. 18 май (пайшанба)
«Обод» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Шоахметов (Тошкент), А. Буров (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов. |