9-тур доирасида Олмалиққа сафар этган «Динамо» жамоаси мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.
Ушбу баҳсда ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаганди. Шу боис ўйиннинг бошидан жамоалар ҳужумкор тўп суришган бўлсада, майдонда тенгкураш кузатилди. Натижада дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимни эса мезбонлар ҳужумкор бошлашди. Ўйин давомида бурчак зарбалари ва «аут»дан унумли фойдаланишга интилган Виктор Кумиков шогирдлари айнан ён қанотдан етказиб берилган тўпдан ҳисобни очишди. Ушбу вазиятда ҳимоячилар эътиборидан қочган Камолиддин Мурзоев собиқ жамоасини жазолади, 1:0.
Ушбу голдан кейин «динамочилар» мувозанатни тиклаш мақсадида ҳужумкор тўп суришга интилишди. Аммо 69-дақиқада ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов бош ҳакам томонидан қўполлик қилди деб ҳисобланиб, иккинчи сариқ карточкадан кейин тушунарсиз тарзда майдондан четлатилди. Бу эса шу куни Олмалиққа етиб келган юздан ортиқ «Динамо» мухлислари эътирозига сабаб бўлди.
Бир киши кам бўлиб қолган меҳмонлар 83-дақиқада яна бир зарбага учрашди. Шерзод Қосимов ҳимоячи Раду Рогак ҳужумчи Шохназар Норбековни қўполлик билан тўхтатди деб ҳисоблаб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтидан эса Забиҳулло Ўринбоев унумли фойдаланди, 2:0…
Навбатдаги турда «Динамо» ўз майдонида 13 май куни «Насаф» жамоасини қабул қилади.
Олий Лига. 9-тур.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:0
Олмалиқ, 2617 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,7, Н. Рўзимов (Тошкент) – 8,6, А. Калинин (Қарши) – 8,6, Р. Абдувахидов (Қарши) - 9
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Голлар: К. Мурзоев (46), З. Ўринбоев (83, пенальти).
«Олмалиқ»: 46. Х. Хўжаев, 2. А. Ҳожиакбаров, 5. Д. Жўраев, 10. Ш. Норбеков (77. М. Исаев, 87), 15. Ф. Мусабеков (7. А. Раҳматуллаев, 72), 17. К. Мурзоев (9. З. Ўринбоев, 77), 18 Ш. Муллажонов, 19. И. Иномов, 55. Р. Бердимуродов, 88. И. Йелич, 90. В. Косминин.
«Динамо»: 1. М. Наумов, 3. Б. Исроилов, 6. А. Бозоров (18. Д. Низанов, 80), 8. Д. Азимов, 9. С. Сулаймонов, 10. Д. Қаҳрамонов, 14. Р. Рогак, 15. Ш. Холматов, 19. О. Мамажонов (11. А. Абдуллаев, 63), 20. А. Сафаров, 22. А. Исроилов.
Захирада қолганлар: 27. Т. Жўраев, 4. Х. Аламхонов, 5. Ф. Абдусалимов, 21. И. Холмурзаев, 26. С. Давлатжонов.
Огоҳлантиришлар: И. Иномов (20), Х. Хўжаев (90+2), И. Йелич (90+3) – Ш. Холматов (52), Б. Исроилов (83), А. Сафаров (90).
Четлатиш: Ш. Холматов (иккинчи огоҳлантириш, 68).
Энг яхши ўйинчилар: Ш. Норбеков – А. Исроилов. |