Икки қўшни вилоятлар Самарқанд ва Жиззахнинг бош жамоалари ўртасидаги баҳс олдиндан шиддатли ўтиши кутилганди ва бу тахминлар ўзини оқлади.
«Динамо» - «Сўғдиёна» учрашуви мухлисларда ҳам катта қизиқиш уйғотган эди. Буни стадионга ташриф буюрган 13 мингга яқин мухлислар ташрифидан ҳам билса бўларди. Шу куни курашувчан жамоалар ўртасидаги «жанг»да ҳар икки томон ҳам фақат ғалабани кўзлаганди.
Дастлабки бўлимда мезбонлар нисабатн ўйин тизгинини ўзларида сақлаган бўлишларига қарамай, меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда анча хавфли кўринишди. Аммо дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса «Динамо» мураббийлари ҳужум чизиғида икки футболчини ўйнатишни маъқул кўришди ва Амиржон Сафаровнинг майдонга тушиши «Динамо» ҳужумларини анча хавфли кўриниш олишига сабаб бўлди.
Ўйиннинг 59-дақиқасида ҳужумга ўтган «динамочилар»дан икки ўйиндан кейин яна сафга қайтган Сардор Сулаймоновнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди, қайтган тўпга эса биринчи бўлиб Амиржон Сафаров етиб келиб, ўйингоҳни ларзага келтирди, 1:0.
Ушбу голдан кейин ҳам мезбонлар ҳужумкорликни пасайтирмаган бўлишларига қарамай, 67-дақиқада рақиб ҳимоячиси Сардор Эминовнинг қарши ҳужумга ўтиб кетиши ва тўпни жарима майдонига оширишидан кейин Санжар Рашидов бош билан берилган зарбаси билан мувозанатни тиклади, 1:1.
Ўйин якунига қадар икки томон ҳам ғалаба илинжида ҳужумкорликни тўхтатмади ва 83-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов Михаил Наумов дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 1:2 га етказди.
Бу натижа табиийки мезбонларни қониқтирмасди. Шу боис ҳужумкорликни тўхтатмаган самарқандлик футболчилар 86-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолишди. Бу сафар ҳам самарқандлик ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров ажойиб голи билан жамоасини 3-ўринга олиб чиққан муҳим голга муаллифлик қилди, 2:2.
«Динамо» навбатдаги ўйинни 6 май куни сафарда «Олмалиқ» жамоасига қарши ўтказади.
29 апрель (шанба)
Олий Лига. 8-тур.
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах) - 2:2
Самарқанд, 12 805 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент) – 9,0, А. Расулов (Тошкент) – 9,0, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,0, Д. Клепиков (Тошкент) – 9.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Голлар: Амиржон Сафаров 59, 86 - Санжар Рашидов 67, Ихтиёр Тошпўлатов 83.
«Динамо»: 1.Михаил Наумов, 2.Миркомил Локаев, 6.Акмал Бозоров (c), 8.Жасур Азимов, 9.Сардор Сулаймонов (11.Абдумалик Абдуллаев, 70), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Роду Рогак, 15.Шоҳруҳ Холматов, 18.Дамир Низанов (20.Амиржон Сафаров, 46), 19.Ориф Мамажонов, 22.Абдужамол Исроилов.
«Сўғдиёна»: 12. Шохрух Эшбўтаев, 4. Элёр Орифов, 6. Суннатилла Мамадалиев (10. Алишер Маҳмудов, 60), 7. Санжар Рашидов (с), 8. Сухроб Қобилов (3. Азамат Исроилов, 88), 13. Рустам Аъзамов, 11. Шохруҳ Достонов (59.Сарвар Жўраев, 84), 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 18. Қаҳрамон Баҳодиров, 22. Достон Абдураҳмонов, 77. Сардор Эминов.
Огоҳлантиришлар: С. Мамадалиев (14), Э. Орипов («Сўғдиёна», 60).
Энг яхши ўйинчилар: А. Сафаров – С. Рашидов. |