Олий Лига 8-турининг эътиборли учрашувларидан бири Самарқандда «Динамо» ҳамда «Сўғдиёна» жамоалари ўртасида ўтказилади.
ПФЛ ушбу ўйинларга ҳакамлар бригадасини тайинлади. Рўйхатга биноан, Самарқанддаги ўйинни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади. Назоратчи ҳакам ҳам Тошкентдан – Сардор Нажафалиев. ПФЛ вакили эса Ноил Лутфулин.
Олий Лига. 8-тур.
29 апрель (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс соат 17:00да бошланади. |