«Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Ўйиндан олдин акция ва бир дақиқалик сукут сақланди.
«Сирож Самарқанд сен билан» акциясида жамоа собиқ футболчиси мухлислар томонидан қўллаб-қувватланган бўлса, бир дақиқалик сукут «Динамо» собиқ футболчиси, мураббийи, раҳбари бўлган Юрий Назарович Мамедов, клуб собиқ футболчиси Бахтиёр Мажидов ва Самарқанд футболи тарбияланувчиси Теҳрон Турдалиевларнинг хотирасига бағишланди.
Ўйиндаги фотолавҳаларни сайтдаги «Галерея» бўлимига ўтиб, «Динамо» - «Бухоро» учрашуви орқали томоша қилинг. |