Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйини боис, Олий Лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, «Динамо» ва «Насаф» жамоалари назорат учрашувини ўтказишди.
«Динамо» стадионида минглаб мухлислар қаршисида ўтган баҳс ўртоқлик мақомида бўлсада, кескин курашлар ва ҳужумларга бой ўтди.
Ўйиннинг 2-дақиқасида меҳмонларнинг дастлабки ҳужуми гол билан якунланди – Бобур Абдухолиқов қарши ҳужумда Наумов дарвозасини ишғол этди, 0:1.
Бу голдан сўнг самарқандлик футболчилар ҳужумга зўр беришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида, 21-дақиқада ҳимоячи Мақсуд Каримов жарима майдонида “Динамо” жамоаси ўйинчиси Комил Шарофутдиновни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятда учрашув ҳаками иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Сардор Сулайманов аниқ амалга оширди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган «Динамочилар» 72-дақиқага келиб ҳисобни ўзгартиришди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум жарима майдонига тўпни узатиш билан якунланди. Бу вазиятда эса ўтган мавсумдаги «Динамо» голеадори Амиржон Сафаров бош билан чиройли тарзда Санжар Қувватов дарвозасини нишонга олиб, ўйингоҳни «ларза»га келтирди, 2:1.
Ушбу голдан кейин мураббийлар штаби бир қатор ёш футболчиларни майдонга тушириб, уларга имконият беришди. Бу борада «Насаф»да ҳам ўзгаришлар юз берд ива бу ўз самарасини берди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов 76-дақиқада ҳисобдаги мувозанатни тенглаштирди. Бу вазиятда Шароф Муҳитдиновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Эркинов боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 2:2.
Шундай қилиб, қизиқарли ўтган “Динамо” – “Насаф” ўртоқлик учрашуви дуранг натижа билан якунланди. Бугун ҳар иккала жамоа футбол ишқибозлари учун чиройли ўйин туҳфа этишди. "Динамо" стадиони мухлислар билан деярли тўлди.
Ўртоқлик учрашуви. 19 март (якшанба)
“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши) 2:2 (1:1)
Самарқанд, 7 850 томошабин.
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумабоев, Руслан Самандаров (иккаласи ҳам Навоийдан)
Захира ҳаками: Амал Султанов (Навоий)
Голлар: Сардор Сулайманов (пен.), 21, Амиржон Сафаров, 72 - Бобир Абдухолиқов, 2, Шахбоз Эркинов, 76.
“Динамо”: 1.Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3.Бунёд Исроилов (13. Асомиддин Маматов 78), 8. Жасур Азимов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Тимур Файзуллаев 75), 9. Сардор Сулаймонов 20. Амиржон Сафаров 60), 14. Раду Рогак, 15. Шохрухбек Ҳолматов (Ҳакимхон Аламхонов, 75), 18. Дамир Низанов (11. Абдумалик Абдуллаев 52), 22. Абдуджамол Исроилов (7. Омаджон Тайлоқов 75), 23. Комил Шарофутдинов (21. Искандар Холмирзаев 54).
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (1.Умид Эргашев 67), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Азиз Ғаниев 60), 4.Мақсуд Каримов (31.Сайдулло Раҳматов 82), 10.Дилшод Раҳматуллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев 77), 14.Шароф Муҳитдинов (8.Сирожиддин Қўзиев 82), 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёр Нарзуллаев 60), 20.Ислом Кенжабоев (15.Шахбоз Эркинов 60), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 15.Бобир Абдухолиқов (9.Дилшод Хушбаков 60), 69.Драган Черан. |