Сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида Олий Лига янги мавсумига қуръа ташланди. Унда барча клублар вакиллари иштирок этишди.
Жамоа рақамлари уларнинг олдинги мавсумдаги эгаллаган ўринларидан келиб чиқиб, тақсимланди. Янги мавсум тақвими олдинги мавсум тақвими билан бир хил тарзда тасдиқланди. Унга кўра, биринчи турда ўзаро ўйнайдиган клублар, иккинчи даврани ҳам ўзаро ўйин билан бошлашади.
Ўзбекистон Чемпионати янги мавсуми 1-тур ўйинлари 4-5 март кунларига белгиланди. Иккинчи тур ўйинлари эса, 10-11 март кунлари бўлиб ўтади. Янги мавсум 1-17 ноябрь кунлари якунланланади.
Қуръага биноан, «Динамо» жамоаси мавсумни Бекободда «Металург»га қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу баҳс 4 ёки 5 март куни бўлиб ўтади.
Самарқанддаги янги мавсумнинг илк ўйинида эса 2-турда Ғузорнинг «Шўртан» клуби «Динамо» меҳмони бўлади. Учинчи турда «Динамо» «Пахтакор» меҳмони бўлса, кейин «Навбаҳор» Самарқандда меҳмон бўлади. Қуйида жамоамизнинг тақвими билан танишишингиз мумкин. Ўйин саналари январь ойида ПФЛ томонидан эълон қилинади.
Олий Лига-2017. Тақвим
Биринчи давра
1-тур: Металлург – Динамо
2-тур: Динамо – Шўртан
3-тур: Пахтакор – Динамо
4-тур: Динамо – Навбаҳор
5-тур: Қўқон-1912– Динамо
6-тур: Динамо – Бухоро
7-тур: Бунёдкор – Динамо
8-тур: Динамо – Сўғдиёна
9-тур: Олмалиқ – Динамо
10-тур: Динамо – Насаф
11-тур: Обод – Динамо
12-тур: Динамо – Қизилқум
13-тур: Нефтчи – Динамо
14-тур: Локомотив – Динамо
15-тур: Динамо – Машъал. |