Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО»-2015: РАҚАМЛАР СЎЗЛАГАНДА…

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» учун муваффақиятсиз мавсум сифатида тарихда қолган 2015 йилги чемпионат якунида ўз анъанамизга биноан, «Динамо» жамоаси ва футболчиларнинг натижаларини сарҳисоб қилдик.

ЭНГ ЁМОН НАТИЖА…

Ушбу мавсумни икки бош мураббий қўл остида ўтказган клуб чемпионат якунида сўнгги ўринга тушиб кетди. Жорий йилда жамоа кўрсатган натижа сўнгги беш йиликдаги энг ёмони сифатида қайд этилди. Жумладан, «Динамо» 2010 йилги мавсумда Азамат Абдураимов ва Виктор Жалилов мураббийлигида 27 очко билан 12-ўринни эгаллаган бўлса, 2011 йилда Виктор Жалилов ва Аҳмад Убайдуллаев қўл остида 29 очко билан мавсумни 10-ўринда якунлаган.

2012 йилда эса Убайдуллаев ва Сергей Арслонов бошқарувида 29 очко жамғарилган ва клуб мавсумни 9-ўринда якунлаган. 2013 йилда эса «Динамо» Камо Газаров қўл остида чемпионатни омадсиз бошлагач, жамоага Равшан Ҳайдаров таклиф этилди ва клуб мавсумни 32 очко билан 8-ўринда якунлади.

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангач, ушбу мутахассис 2014 йил ярмида жамоани тарк этди. Ўтган йилги мавсумнинг ярмида эса Тачмурод Агамуродов клубда иш бошлаб, Камо Газаров билан ҳамкорликда иш олиб борди. 2014 йилги мавсумда 28 очко жамғарган жамоа 10-ўриндан жой олди.

2015 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Тачмурод Агамуродов қўл остида 15 учрашувда 11 очко тўплаган «Динамо» танаффусга 12-ўрин билан чиқиб кетди. Таркибида иккинчи давра олдидан бир қатор ўзгаришлар юз берди. Бироқ бу клубни лигада қолишига сабаб бўлмади – Баҳром Ҳакимов қўл остидаги жамоа иккинчи даврада 15 учрашувда 14 очко жамғариб мавсумни сўнгги ўринда якунлади. Бу «Динамо»нинг энг ёмон натижаси бўлди.

ТЎПУРАР – КАМОЛИДДИН МУРЗОЕВ

Жорий йил биринчи давра якунида жамоани тарк этган Азиз Ибрагимов ўрнига таклиф этилган Камолиддин Мурзоев «Динамо»нинг жорий йилги энг яхши тўпурари бўлди. Дастлабки даврада «Олмалиқ» сафида 3 та гол урган Мурзоев, иккинчи даврада «Динамо» мухлисларининг энг ёқимтой футболчисига айланди ва 8 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этди. Афсуски, бу голлар ҳам «Динамо»нинг лигада қолишига етарли бўлмади. Умумий 11 та гол билан ҳужумчи мавсум тўпурарлари сафидан ўрин олди.

ЭНГ КЎП ЎЙИН – ОТАБЕК ЗОКИРОВДА

23 ёшли Отабек Зокиров 2015 йилда «Динамо» сафида барқарор ўйин намойиш этган футболчига айланди. Айнан ушбу яримҳимоячи «Динамо»нинг мавсумдаги барча – 30 учрашувида майдонга тушган ягона футболчиси бўлди. Йил давомида 2449 дақиқа тўп сурган Зокиров бу вақт оралиғида 4 та гол, 4 та голли пас ва ҳакамлар томонидан 2 марта огоҳлантирилди.

Энг кўп вақт давомида тўп сурган футболчи эса ҳимоячи Аваз Агалиев бўлди. 29 учрашувда майдонга тушган чап қанот ҳимоячиси 2503 дақиқа давомида майдонда тўп сурган.

ЭНГ КЎП ОГОҲЛАНТИРИЛГАН – ХОЛМУРОДОВ ВА ФИЛИПОСЯН

Жамоамиз универсал футболчиси Акмал Холмуродов бутун мавсум давомида ҳакамлар томонидан энг кўп «сийланган» футболчига айланди. У 23 ўйинда 6 маротаба огоҳлантирилиб, бир сафар қизил карточкага ҳам лойиқ кўрилган. Иккинчи даврага сафга қўшилган Артём Филипосян эса 12 ўйинда 6 марта огоҳлантирилган. Бу ҳар икки ўйиннинг биттасида деганидир.

МАВСУМ КАШФИЁТИ - ЖАСУР АЗИМОВ

Сўнгги йилларда жамоамиз сафидан Комил Шарофутдинов, Абдулло Набиев, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Шарипов, Бунёд Исроилов сингари ёшлар етишиб чиққан бўлса, бу йил Жасур Азимов асосий таркибдан ўрин ола бошлади. 21 ёшли яримҳимоячи 19 ўйинда майдонга тушиб 1053 дақиқа давомида тўп сурди.

МЕЛЬНИЧУК ЎРНИГА ХУДОЁРОВ

Сўнгги 4 йил давомида жамоамизнинг асосий посбони бўлиб келган мухлисларнинг севимли футболчиси Андрей Мельничук иккинчи даврага келиб захирада қолиб кетди. Украиналик тажрибали посбон ўрнини эса ёш дарвозабон Муҳиддин Худоёров эгаллади. 37 ёшли Мельнчук жорий мавсумда 16 ўйинда 1365 дақиқа жамоа дарвозасини қўриқлаган бўлса, 25 ёшли Худоёров 16 ўйинда 1335 дақиқ тўп сурган. «Қизилқум» ва «Пахтакор» билан баҳсларда ҳар икки дарвозабон бир таймдан ўйин ўтказишган.

Ўқилди (марта): 2805. Киритилган сана: 2015-12-18 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Мухлислар
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Динамо - Навбахор
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Амиржон Сафаров

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.