Олий Лига сўнгги турида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилган «Динамо» жамоаси ўз майдонида жуда қимматли очколарни бой бериб, турнир жадвалининг сўнгги ўринига тушиб қолди.
Бутун ўйин давомида учрашув тизгигини ўз қўлида ушлаб, ғалаба қозонаётган жамоа ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборди.
Жумладан, 41-дақиқада Камолиддин Мурзоев ҳисобни очган бўлса, 90+2-дақиқада Дониёр Исмоилов бош билан Худоёров дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади, 1:1.
Кетма-кет учинчи дурангдан кейин «Динамо» турнир жадвалини сўнгги поғонада якунлайдиган бўлди…
Олий Лига. 30-тур.
20 ноябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 1:1
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Голлар: Камолиддин Мурзоев 41 - Дониёр Исмоилов 90+2.
«Динамо»: 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Илдар Маматказин, 7.Отабек Зокиров, 13.Ҳасан Асқаров, 16.Акмал Холмуродов (30.Феруз Бобоқулов, 84), 17.Жасур Азимов (20.Фаррух Шотурсунов, 65), 55.Аваз Агалиев, 61.Артём Филипосян, 66.Акмал Бозоров, 67.Илҳом Юнусов, 97.Камолиддин Мурзоев.
«Олмалиқ»: 16.Умид Хонимқулов, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Евгений Гоголь, 10.Шавкат Саломов (77.Жаҳонгир Абдумўминов, 46), 11.Зоҳир Пиримов, 19.Ислом Иномов, 21.Саламат Қутибоев, 24.Диёр Туропов, 27.Никита Павленко (14.Дониёр Исмоилов, 46), 33.Саидкомил Акбаров, 84.Неманья Йованович (70.Арслонмурод Омонов, 59). |