29-турнинг эътиборли ўйинларидан бири бўлган «Андижон» - «Динамо» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди.
ПФЛ эълон қилган рўйхатга биноан, 5 ноябрь пайшанба куни Андижондаги «Соғлом Авлод» стадионида ўтадиган баҳсни Мурод Муҳаммедов бошқариб боради. Учрашув назоратчиси эса Александр Попов.
Олий Лига. 29-тур.
«Андижон» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ПФЛ вакили: В. Леткин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув ҳам 14:00да бошланади. |