Самарқандда мухлислар қаршисида «Бунёдкор»га қарши тўп сурган «Динамо» жамоаси ишқибозларга байрамона кайфиятини тақдим эта олди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Камолиддин Мурзоев рақиб дарвозабонининг олдинга чиқиб кетганлигидан фойдаланиб 25 метрлардан «парашют» услубида ажойиб гол киритди, 1:0. Эътиборлиси, бу Мурзоевнинг сўнгги етти турнинг 6 турида киритган 6-голи бўлди. Аммо бу ғалаба голи бўлмади.
Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширган «Бунёдкор» жамоаси бурчак зарбасидан кейин собиқ «динамочи» Дилшод Жўраевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди. Тенгкурашлар остида кечган баҳс муроса йўли билан якунланди. Эътиборлиси, «Динамо» 2007 йилдан буён Самарқандда ушбу жамоадан очко ололмаётган эди. Орадан саккиз йил ўтиб, «Динамо» «Бунёдкор»дан очко олди.
25-тур. 12 октябрь (душанба)
«Динамо» (Самарқанд) – Бунёдкор» (Тошкент) – 1:1
Самарқанд, 10056 томошабин.
Хакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 8,8, Т. Гайнулин (Тошкент) – 8,6, А. Калинин (Карши) – 8,5, Н. Косимов (Карши) - 8
Голлар: К. Мурзоев (13) – Д. Жўраев (71).
"Динамо": 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Илдар Маматказин, 7.Отабек Зокиров (95.Фирдавс Абдусалимов 66), 13.Ҳасан Асқаров, 16.Акмал Холмуродов, 20.Фаррух Шотурсунов (30.Феруз Бобоқулов 78), 55.Аваз Агалиев, 61.Артём Филипосян, 66.Акмал Бозоров (17.Жасур Азимов 60), 67.Илҳом Юнусов, 97.Камолиддин Мурзоев
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев (19.Забиҳилло Ўринбоев 88), 6.Анвар Fофуров, 7.Шакер Зуаги, 9.Сато Минори, 14.Воҳид Шодиев, 17.Достон Ҳамдамов (77.Виктор Карпенко 71), 22.Рустам Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов. 48.Акром Комилов
Огоҳлантиришлар: К. Мурзоев (52), А. Филипосян (61), И. Юнусов (68) – Р. Ашурматов (18), А. Комилов (68), Ш. Зуаги (87), В. Карпенко (90+3).
Энг яхши ўйинчилар: К. Мурзоев – Ш. Зуаги.
Ёшлар Лигаси: 0:1. |