Иккинчи даврани «Динамо»да бошлаган Камолиддин Мурзоев «Металлург» дарвозасини ишғол этиб мавсумдаги 7-голини киритди.
Эътиборлиси, Мурзоев «Динамо» сафида сўнгги тўртта турни голсиз тарк этмаяпти. Иккинчи давранинг 18-туридан бошлаб Самарқанд жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Камолиддин 19-турда «Шўртан» дарвозасини ишғол этган бўлса, 20-турда Тошкентда «Локомотив» дарвозасига, 21-турда «Навбаҳор», 22-турда эса «Металлург» дарвозасига гол киритди. Бу Мурзоевнинг «Динамо»даги 5-ўйинидаги 4-голи бўлди.
Кетма-кет тўрт ўйинда гол уриш борасида Мурзоев чемпионатимиздаги учинчи футболчи бўлди. Бунгача «Пахтакор» яримҳимоячиси Станислав Андреев апрелда, «Олмалиқ» футболчиси Шавкат Саломов май ойида кетма-кет тўрт ўйинда гол урган эди.
«Динамо» ҳужумчиси 23-турдаги «Динамо» - «Нефтчи» ўйинида ҳам гол урса, жорий мавсум Олий Лигада кетма-кет беш ўйинда гол урган дастлабки футболчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Мурзоев биринчи давра давомида «Олмалиқ» сафида уч марта рақиблар дарвозасини ишғол этганди. |