Ушбу турнинг энг муросасиз ва қизиқарли ўтган учрашуви Самарқандда «Динамо» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасида ўтди.
Ўйиндан олдин ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушганлиги илк дақиқаларданоқ билинди. Айниқса мезбон жамоа футболчилари катта куч билан ҳужумкорликка эътибор қаратишди. Бунинг натижасида юзага келган ҳужумлар фақатгина 23-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Аваз Агалиевнинг бурчакдан ошириб берган тўпни Артём Филипосян бош билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўналтирганда Илдар Маматказин тўпни дарвоза тўрига киритди, 1:0. Иккинчи бўлим ҳам икки томоннинг ҳужумлари остида кечди. 75-дақиқага келиб бир қатор имкониятларга эга бўлган наманганликлар мувозанатни тиклашди. Шаҳбоз Эркиновнинг зарбаси «Динамо» дарвозасидан жой олди, 1:1.
Ушбу голдан кейин Баҳром Ҳакимов шогирдлари ҳужумкорликка катта эътибор беришди. Натижада «Навбаҳор» дарвозаси олдида катта босим юзага келди. Натижада Илҳом Юнусовнинг заргарона тўп ошириши Камолиддин Мурзоевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Мурзоев эса дарвозабонни доғда қолдириб, кетма-кет учинчи ўйиндаги учинчи голини киритиб «Динамо» жамоасига ғалаба келтирди, 2:1.
Олий Лига. 21-тур. 12 сентябрь (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган) 2:1
Cамарқанд, 5850 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Голлар: Илдар Маматказин 23, Камолиддин Мурзоев 79 - Шаҳбоз Эркинов 75.
«Динамо»: 25. Муҳиддин Худоёров, 5.Илдар Маматказин, 7.Отабек Зокиров (20.Фарруҳ Шотурсунов, 70), 16.Акмал Холмуродов (26.Комил Шарофутдинов, 83), 17.Жасур Азимов, 55.Аваз Агалиев, 60.Дилшод Шарофутдинов, 61.Артём Филипосян, 67.Илҳом Юнусов, 95.Фирдавс Абдусалимов (30.Феруз Бобоқулов, 50), 97.Камолиддин Мурзоев.
«Навбаҳор»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов (9.Илҳом Бойдедаев, 73), 8. Азим Аҳмедов, 10. Алишер Маҳмудов (20.Улуғбек Бақоев, 43), 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тохир Шамсиддинов (26.Қахрамон Мухаммаджонов, 59), 89. Бобир Акбаров.
Огоҳлантиришлар: Раҳматулло Бердимуродов 11, Улуғбек Бақоев 53, Бобур Акбаров 60 - Жасур Азимов 49, Дилшод Шарофетдинов 53, Аваз Агалиев 82, Илҳом Юнусов 87, Артём Филипосян 89. |