21 август куни Олий Лига 19-тури доирасида Самарқандда «Динамо» «Шўртан» жамоасини қабул қилади.
Олий Лига 19-турига старт берувчи ушбу баҳс 21 август жума куни соат 17:30да «Динамо» стадионида бошланади. Ўринбосарлар ўртасидаги Ёшлар Лигаси ўйини эса 20 август куни «Олимпия» стадионида 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, асосий таркиб жамоалари ўртасидаги ўйин чипталари «Динамо» стадионида пластик карточкалари ва нақд пул орқали сотилмоқда.
Олий Лига, 19-тур.
21 август (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)
Ўйин бошланиш вақти: 17:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус). |